Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳукумат қарори: ҳам ўқиб, ҳам ишлаш мумкин

Ҳукумат қарори: ҳам ўқиб, ҳам ишлаш мумкин

Фото: «Festo.com»

«Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги Ҳукумат қарори (163-сон, 29.03.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади.

Дуал таълим – бу таълимни ўз йўналишига мос ташкилотда меҳнат қилиш билан бирга олиб борувчи тизимдир.

Дуал таълимни ташкил этиш учун ҳокимликлар ва манфаатдор вазирликлар томонидан ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёж аниқланади ва таклиф тайёрланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили 1 июлгача дуал таълим бўйича кадрлар тайёрланадиган таълим муассасаларини белгилайди.

Танланган таълим муассасалари белгиланган квоталар бўйича ўқувчиларни қабул қилади.

Таълим муассасалари кадрларга эҳтиёжи бўлган ташкилотлар билан шартнома тузади. Шартнома ташкилот ва ўқувчи ўртасида ҳам тузилади. Бунда ўқувчи учун ташкилотда муайян иш ўрни ажратилади.

Ўқувчилар бир ҳафтада камида икки кун таълим олади қолган кунлар ишлайди.

Ўқувчига ишлаган кунлари учун ҳақ тўланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг