Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг кўп абитуриент қайси вилоятдан рўйхатдан ўтгани маълум бўлди

Энг кўп абитуриент қайси вилоятдан рўйхатдан ўтгани маълум бўлди

Фото: «Xabar.uz»

ОТМларнинг бакалавриат йўналишига ҳужжат топшириш муддати якунига етди. Унга кўра, онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони бу йили 1 млндан ошди.

2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.

Қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 018 007 нафарни ташкил этди.

Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

  • Ўзбек тили — 890 304 нафар;
  • Рус тили — 95 456 нафар;
  • Қорақалпоқ тили — 29 917 нафар;
  • Бошқа тиллар — 2 330 нафар.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

  • Кундузги таълим шакли — 577 096 нафар;
  • Кечки таълим шакли — 24 802 нафар;
  • Сиртқи таълим шакли — 407 945 нафар;
  • Масофавий таълим шакли — 8 164 нафар.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

  • Ўзбекистон миллий университети — 36 782 нафар;
  • Тошкент давлат транспорт университети — 30 421 нафар;
  • Фарғона давлат университети — 29 941 нафар;
  • Тошкент давлат педагогика университети — 28 827 нафар;
  • Қарши давлат университети — 28 417 нафар.

Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик:

  1. Қашқадарё вилояти — 120 008 нафар;
  2. Самарқанд вилояти — 114 180 нафар;
  3. Фарғона вилояти — 94 999 нафар;
  4. Тошкент вилояти — 89 603 нафар;
  5. Сурхондарё вилояти — 84 457 нафар.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг