Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш натижасини онлайн билиш мумкин

Энди қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш натижасини онлайн билиш мумкин

Олий ва ўрта махсус вазирлиги томонидан фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида яна бир интерактив хизмат ишга туширилди. Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш натижаларини тизим орқали онлайн билиш имконияти яратилди.

Тизим қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилиши тавсия этилганлар тўғрисида маълумот олиш учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилди. Ушбу тизимда республика тиббиёт олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича тавсия этилган талабалар рўйхати назарда тутилмаган.

Ҳозирда тест режимида ишлаётган тизим ёрдамида жорий йилнинг 7 февралидан 15 февралигача ариза билан мурожаат қилган фуқаролар ўз натижаларини билишлари мумкин. Бунинг учун фуқаронинг паспорти серияси ва рақами киритилиши кифоя.

Кейинчалик мазкур тизим фаолияти такомиллаштирилиб, Ягона давлат интерактив хизматлар портали орқали маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизмати ишга тушириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатларда таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат берилган эди.

Аризалар 2020 йил 15 мартга қадар қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг