Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диссертация тайёрламасдан PhD даражасини олишга рухсат берилмоқда

Диссертация тайёрламасдан PhD даражасини олишга рухсат берилмоқда

Диссертация тайёрламасдан PhD илмий даражасини олишга рухсат берилиши мумкин. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, қуйидаги таклифларга рухсат берилмоқда:

- диссертация тайёрламасдан олий таълим ва илмий ташкилотлар кенгашлари қарори билан нашр этилган якка муаллифликдаги монография тақдимномаси муҳокамаси асосида илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қарорига кўра фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш;

- диссертация тайёрламасдан аниқ вазифаларни ҳал этиш бўйича илмий ишланмалар, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган илғор технологик ишланмалар муаллифига тақдимномани Ёшлар академияси Кенгашнинг тавсияси асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш (тиббиёт фанлари бундан мустасно);

- диссертация тайёрламасдан муайян тарихий, сиёсий, архитектура ва санъатшунослик йўналишидаги тадқиқот натижалари бўйича камида тўртта илмий янгилиги тақдимоти «O‘zbekiston tarixi» телеканалида ўтказилган ва илмий янгиликлари бадиий ёки ҳужжатли фильмлар сценарийларида фойдаланилганлиги бўйича тақдимнома ва илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қарори асосида тадқиқот муаллифига ўрнатилган тартибда тарих, сиёсий, архитектура ва санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш;

- фан доктори (DSc) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш таркибига Хирш индекси камида икки бўлган юқори малакали ва тажрибали профессор илмий унвонига эга бўлган фан номзоди, фалсафа докторини (PhD) киритиш;

- диссертацияларни етакчи ташкилотда қўшимча муҳокамадан ўтказиш тартибини бекор қилиш;

- илмий даражалар берувчи илмий кенгашда талабгорларни илмий даражада тасдиқлашни «очиқ» овоз бериш йўли билан тасдиқлаш амалиётини йўлга қўйган ҳолда илмий кенгашда овоз бериш жараёнини ўтказувчи ҳисоб комиссиясини тузиш ва «ёпиқ» овоз бериш тартибини бекор қилиш;

- барча фанлар бўйича диссертацияларнинг илмий семинарлардаги муҳокамаси ва очиқ ҳимоясини ўтказиш жараёнини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатиш амалиётини жорий этиш.

Қайд этилишича, 2023 йил 1 январдан бошлаб,

- фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларига талабгорлар томонидан «Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник базалар рўйхатидаги нуфузли ихтисослашган илмий нашрларда мақолалар чоп этиш талаби босқичма-босқич жорий қилинади;

- олий таълимдан кейинги таълим институтларига талабгорларни қабул қилишда уларнинг тайёргарлик даржасини баҳолаш сифатини ошириш ва уларнинг мазкур институтларга қабул қилинганидан кейинги даврини тўлалигича тадқиқот сифатига қаратиш мақсадида малакавий имтиҳонларни қабул қилиш амалиёти бекор қилинади.

Шунингдек, синов тариқасида уч йил муддатга 2023 йил 1 январдан бошлаб:

жамиятни маънавий юксалтириш ва таълим-тарбия жараёни сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этган тарих, фалсафа, филология, юридик, архитектура, санъатшунослик, педагогика ва психология фанлари бўйича талабгорларни фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари мустақил тасдиқлаш ваколати олий таълим ва илмий ташкилотлар ҳузуридаги илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга;

илмий унвонларда мустақил тасдиқлаш ваколати академик ва молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотлар кенгашларига берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг