Давлат раҳбари 4 та устувор вазифа бўйича кўрсатмалар берди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий таълимга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берилганди.
Давлат раҳбари олий таълим тизимидаги раҳбарларга барча куч ва ресурсларини 4 та устувор вазифага қаратиш бўйича кўрсатмалар берди:
1. Олийгоҳлар бошқарув кенгашларининг ролини ошириш ва кафедралар ваколатларини кенгайтириш.
2. Таълим бериш жараёнини бозор талабларига мослаштириб, ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлаш ва талабанинг ўз устида ишлаши учун муҳит ҳамда шароитни яратиш. Олийгоҳлар талабани ўқишга қабул қилишдан аввал уларни қаерга ишга юборишини, бунинг учун иш берувчилар билан 10 йиллик шартномага эга бўлишлари керак.
3. Олийгоҳлар илмий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва инновацияни ривожлантириш.
4. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қоғозбозликни камайтириш, соҳани рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.
Президент бу вазифаларни бажариш учун ОТМ мустақил бошқарувига оид қатор янгиликларни маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter