Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Айрим имтиёзлардан воз кечилади» — вазир

«Айрим имтиёзлардан воз кечилади» — вазир

Фото: АОКА

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов олий таълимга киришда берилган айрим имтиёзлардан воз кечилишини маълум қилди.

«Бугун мактабни битирган ҳар 10 нафар ўқувчининг 4 нафари Ўзбекистондаги олий таълим муассасида ўқиш имкониятига эга. Шундай экан, биз илгари берилган имтиёзларни қайта кўчириб чиқишимиз керак.

Бу ўқув йилида биз имтиёзларни инвентаризация қиламиз. Мен уларнинг сонини айтмоқчи эмасман, уларнинг сони кўп ва хўп. Биз кейинги ўқув йилидан бошлаб ўз умрини яшаб бўлган имтиёзлардан воз кечамиз.

Умуман, таълим ва тадбиркорликка имтиёзлар берилаётганда жуда кўп мезонлар ҳисобга олиниши керак. Бу масалаларга энди нуқта қўйиляпти», — деди Тошқулов. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг