Андижонда Шарда хорижий университети ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан юртимизда Шарда университети ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Университетда ўқув жараёнлари Шарда университети (Ҳиндистон) ўқув дастурлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича олиб борилади.
Ўқув жараёни 2019-2020 ўқув йилидан бошланади. Университет Андижон вилоятида жойлашади.
Университетда қуйидаги ва талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида юқори малакали мутахассислар халқаро стандартлар даражасида тайёрланади:
-электр муҳандислиги;
- ахборот технологиялари ва кибер хавфсизлик;
-компьютер тизимларига хизмат кўрсатиш;
- электроника;
- коммуникация муҳандислиги;
-бизнес-менежмент.
Университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter