Андижонда имтиёзли МТТлар сони қисқартирилди
Андижон вилоятида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ОАВ вакиллари учун пресс-тур ўтказилмоқда. Унда «Xabar.uz» мухбири ҳам қатнашмоқда.
Мухбиримизнинг «Ногиронлиги бор болалар учун ҳам МТТ муассасалари борми» дея берган саволига Андижон вилояти МТБ бошлиғи Азизбек Азимов қуйидагича жавоб берди.
«Вилоятимизда 2019 йил охиригача 11 та имтиёзли МТТ бор эди. Ҳозирда уларнинг сони 5 тага қисқартирилди. Сабаби махсус комиссия тузилиб, текширув ўтказилганида 80 фоиз соғлом болалар давлат ҳисобидан ушбу муассасаларда тарбиялангани аниқланган. Улар МТТга ноқонуний равишда жойлаштирилган. Ҳозирги кунда улар давлат МТТларига кўчирилган», деди Азизбек Азимов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter