Абитуриентларнинг ҳужжат топшириш муддати маълум қилинди
«2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди.
Шунингдек, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда:
- Давлат хизматлари марказлари орқали.
2️. барча ҳудудларда:
- Ягона интерактив давлат хизматлари портали
- Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter