Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

8 та институт ва 2 та университет ташкил этилди

8 та институт ва 2 та университет ташкил этилди

Президент «Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган.

Унга кўра:

  • Урганч давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Урганч давлат педагогика институти;
  • Наманган давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Наманган давлат педагогика институти;
  • Гулистон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Гулистон давлат педагогика институти;
  • Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти негизида Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
  • Андижон давлат университетининг Педагогика институти негизида Андижон давлат педагогика институти;
  • Бухоро давлат университетининг Педагогика институти негизида Бухоро давлат педагогика институти;
  • Термиз давлат университетининг Педагогика институти негизида Термиз давлат педагогика институти;
  • Қарши давлат университетининг Педагогика институти негизида Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
  • Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети;
  • Жиззах давлат педагогика институти негизида Жиззах давлат педагогика университети ташкил этилади.

Қарорга мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

  • педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари "4+2" тартибида, шу жумладан, дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилади;
  • ҳар йили педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ ихтисослик кафедраларининг камида 5 фоиз профессор-ўқитувчиларини ушбу муассасаларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан хорижий давлатларга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш чоралари кўрилади.

2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларнинг мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди. 1-иловада кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг