Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уй мушуклари 2000 дан ортиқ турдаги ҳайвонларни истеъмол қилишда айбланмоқда

Уй мушуклари 2000 дан ортиқ турдаги ҳайвонларни истеъмол қилишда айбланмоқда

Зоологларнинг аниқлашича, бутун дунё бўйлаб эркин, адашган, дайди ва ёввойилашиб кетган уй мушуклари 2084 турдаги ҳайвонларни истеъмол қилади. Уларнинг ярмига яқини қушлардир. Мушуклар овлайдиган ушбу ўлжаларнинг 16,65 фоизи йўқолиб кетиш хавфи остида ёки хавф остида деб ҳисобланадиган турлардир. Nature Communications журналидаги мақолада таъкидланганидек, тадқиқот натижалари  эркин юрадиган, адашган ва ёввойилашган уй мушуклари бутун дунё экотизимлари учун асосий хавф эканлигини исботлади. Мисол учун, улар турли хил ёввойи ҳайвонларни, биринчи навбатда, кичик умуртқалиларни фаол овлайдилар, бу кўпинча уларнинг популяциясининг жиддий пасайишига олиб келади. Биргина Хитойнинг ўзида олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мушуклар ҳар йили 5,5 миллиард қуш ва 9,8 миллиард сут эмизувчиларни ўлдиради.

Гарчи кўплаб минтақаларда уй мушукларининг асосий ўлжаси сичқонлар ва чумчуқлар каби кўплаб ва кенг тарқалган жонзотларни ўз ичига олса ҳам, уларнинг овқатланиши аслида анча хилма-хилдир. Масалан, Австралияда бу йиртқичлар 833 турдаги ҳайвонларни овлайди. Улар орасида 350 дан ортиқ қуш турлари мавжуд бўлиб, аксарияти дунёнинг бошқа ҳеч бир жойида учрамайди.

Оберн университетининг зоологлар жамоаси бутун дунё бўйлаб эркин, қаровсиз ва ёввойилашган мушуклар рационига киритилган турларнинг умумий сонини тахмин қилишга қарор қилди. Бунинг учун тадқиқотчилар ушбу йиртқичларнинг овқатланишига оид 533 та илмий мақолани таҳлил қилишди. Уларнинг аксарияти Австралия ва Шимолий Америкада амалга оширилган. Натижалар шуни кўрсатдики, уй мушуклари камида 2084 турдаги ҳайвонларни истеъмол қиладилар. Қитъаларда мушуклар 1253 тур вакилларини, оролларда эса 797 турни истеъмол қиладилар.

Қушлар мушуклар рационидаги турларнинг деярли ярмини ташкил қилади. Улардан кейин судралиб юрувчилар, сутэмизувчилар, ҳашаротлар ва амфибиялар ҳам мушуклар чангалидан омон қолмаган.

Алоҳида турлар орасида мушуклар учун энг кенг тарқалган ўлжа турлари уй сичқонлари (тадқиқотларнинг 29,64 фоизида қайд этилган), Европа қуёнлари  қора каламушлар, уй чумчуқлари ва кулранг каламушлар.

Зоологларни мушукларнинг, айниқса камида 347 хавф остида ёки хавф остида бўлган ҳайвонлар турларини – қушларни истеъмол қилишлари ташвишга солмоқда. Тадқиқотчилар, шунингдек, уй мушуклари ёввойи табиатда йўқ бўлиб кетган ёки йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган камида 11 турни ўлжа қилганликлари ҳақида далилларни топдилар.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг