Ўзбекистонда помидор нархи тез ўсишда давом этмоқда
Октябрь ойи ўрталарида EastFruit Ўзбекистонда помидор улгуржи нархлари ўсиб бораётгани ҳақида ёзганди ва таҳлилчилар башорат қилганидек, ушбу маҳсулотларнинг нархи ўсишда давом этмоқда. Бир ҳафталик танаффусдан сўнг помидорнинг улгуржи нархи яна кўтарилди. Сўнгги бир ҳафта ичида пушти помидор 50% га, қизил думалоқ помидор эса 43% га ошди.
Маълумотларга кўра, 2023 йил 20 октябрдан 27 октябргача Ўзбекистонда пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 12 000 сўмдан 18 000 сўмгача (0,98 доллардан 1,47 долларгача) ошган. Ушбу маҳсулотларнинг улгуржи нархларида ўсиб бораётган тенденция октябрь ойининг бошидан бери давом этаётганини ҳисобга олсак, бир ой ичида пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 7000 дан 18000 сўм/кг гача (0,57 доллардан 1,47 долларгача), яъни 2,6 баравар ошган.
Графикдан кўриниб турибдики, сўнгги уч ой ичида ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилги даражадан биринчи марта 6%га ошди.
Сўнгги бир ҳафта ичида қизил думалоқ помидорнинг улгуржи нархи ҳам кўтарилди – ўртача улгуржи нархи 7000 дан 10000 сўм/кг гача (0,57 доллардан 0,82 долларгача).
Жорий йилнинг июль ойининг учинчи ўн кунлигидан октябрь ойининг биринчи ўн кунлигигача қизил думалоқ помидорнинг улгуржи нархи ўтган йилги даражадан 17 фоизга пастлиги кузатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter