Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Коронатанаффус»: дунёнинг «ўлим харитаси»

«Коронатанаффус»: дунёнинг «ўлим харитаси»

Харита: «Reddit»

АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши ҳар йили дунё мамлакатларидаги ўлимлар статистикасини тузиб боради, қайси сабаб қайси мамлакатда энг кўп ўлимга олиб келишини шундан билиб олса бўлади.

Статистика тинмай янгилангани билан умумий манзара деярли ўша-ўша. Ҳатто 2020 йилдаги коронавирус пандемияси ҳам деярли таъсирини ўтказгани йўқ (ҳозирча ва бунга умид қиламиз).

«Reddit» фойдаланувчилари ана шу статистикалардан харита тузишди.

Кўриб турганингиздек, харита деярли қип-қизил — Европа тўлиқ, Осиёнинг катта қисми, ҳар икки Америка (деярли), Африканинг «тепа қисми», Австралия ва Океанияда ўлимларнинг асосий сабаби юрак ишемик касалликлари, умуман, юрак-қон томир тизимидаги бузилишлар.

Хитой, иккала Корея, Мьянма, Вьетнамда — инсульт, Мексикада — диабет, Перуда — пневмония.

Африкада эса сабаблар хилма-хил: Жанубий ва Марказий Африкадаги ўлимлар ортида асосан ОИТС турибди; Ангола, Конго, Камерунда — туберкулёз, Кенияда — ошқозон-ичак касалликлари, Сомали, Уганда, Чад, Нигер, Нигерия ва Бенинда — грипп ва пневмония.

Суриянинг «биринчи рақамли муаммоси»ни ҳал этиш учун шифокорлармас, оқил сиёсатчилар керак: бу ердаги ўлимларнинг асосий сабаби — уруш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг