Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инсоният тарихидаги энг ёмон йил аниқланди

Инсоният тарихидаги энг ёмон йил аниқланди

Фото: «Globallookpress.com»

Гарвард университети (АҚШ) олимлари милодий 536 йилни замонавий инсоният тарихидаги энг ёмон йил дея таърифлашди. Қадимги музликларда қолган излар асносида шу хулосага келинди.

Гренландия ва Антарктидадан келтирилган қадимий муз таҳлилларига кўра, милодий 536 йил сайёрамизда жуда кучли вулқон отилиб, «ядро қиши» эффектига олиб келган. Ҳарорат кескин пасайиб кетиб, экинлар ҳосил бермай қўйган: жуда кўплаб одамлар яшаб турган жойларини тарк этишга мажбур бўлишган, урушлар кўпайиб, ўлат тарқаган.

Палеоклиматологларнинг хулосаларини тарихий манбалар ҳам тасдиқлайди. 536 йил император Юстиниан I ҳукмдорлигининг 10-йили эди. Ўша давр воқеанавислари қуёш яхши иситмай қўйди, ойга ўхшаб ёруғлик сочмоқда, деб ёзиб қолдиришган.

Орадан тўрт йил ўтиб, 540 йилда олдингисидан қолишмайдиган яна бир вулқон отилиши рўй берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг