Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

йўқолган қўйлар, чемпионга босим, янги тайинловлар, автокредитлар, пропискадаги ўзгаришлар, Бухорога сафар ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

18/02/2018

Якунига етаётган ҳафтада (12-18 февраль) Ўзбекистон ва жаҳон миқёсида ўзига хос ва муҳим янгиликлар, ўзгаришлар рўй берди. Қуйида уларни бирма-бир ёдга олиб ўтамиз.

Қўйлар қайтарилди, адолат қарор топди!

12/02/2018

Биз ҳам ўз ўрнида бу ишга бош-қош бўлган барча мутасаддиларга раҳмат деб қоламиз. Зеро, бир инсоннинг даромад манбаидан ажралиши бутун оиланинг, маҳалланинг ва ҳатто ўша ҳудуднинг ижтимоий вазиятига салбий таъсир кўрсатишини тўғри англай билиш жуда муҳим.

йўқолган қўйлар «топилди». Аммо эгалари бундан бехабар

12/02/2018

Пайҳонгарчилик устига вилоят ҳокими келиб қолганида фақат бу қўйларни ушламаган, шу атрофдаги бир фермернинг ҳам қўйлари тутилган. Аммо вилоят ҳокими ҳаммасини олиб бориб қамашни буюришига қарамай, маҳаллий мутасаддилар у фермернинг қўйларини ажратиб қайтариб беришган. Ие, қонун олдида ҳамма баробар эмасмиди?!

«Қўй»ни «йўқ» қилишни биласизми? Билмасангиз, билиб олинг!

11/02/2018

Фарғонадаги йўқолган 65 бош қўй бўйича суриштирувни давом эттирар эканмиз, мутасаддилардан кимдир юқоридаги топишмоқ усулини қўллаганига тобора ишонч ҳосил қилмоқдамиз. Ахир 65 бош қўй қўли узунроқ одам аралашмаса шунчаки йўқолиб қолмайди-ку!

Изсиз кетган қўйлар изидан: калаванинг учи вилоят ҳокими томон етакламоқда

10/02/2018

Инсон хато қилди, муносиб жазосини олди, жаримани тўлади ва барча зарарни қоплади. Суд қарори ҳам бу ҳолатни тасдиқлаб турибди. Энди унинг ягона даромад манбаи бўлган жониворлар қайтарилишига нима тўсқинлик қилмоқда? Наҳотки биз суд қарорига амал қилмай қўйдик? Қизиқ, умуман ўзи бу қўйлар тирикми? Қаерда улар? Шунча кундан бери уларни ким боқмоқда?