Қўйлар қайтарилди, адолат қарор топди!
Ҳозиргина сўнгги кунларнинг энг шов-шувли можаросига айланган Олтиариқда йўқолган қўйлар масаласи ниҳоят ижобий якун топгани маълум бўлди. Қўйбоқарларнинг бири ва мақолаларнинг асосий қаҳрамони бўлган Ҳасанбой Юнусовнинг ўзи қўйлари қайтарилганини билдирди.
Ҳасанбой Юнусовнинг маълум қилишича, андак озишганини айтмаса, ҳамма қўйлари соғ-саломат, тўла-тўкис. У қўйлари қайтарилишида кўмак берган барча инсонларга миннатдорлик билдирди.
Биз ҳам ўз ўрнида бу ишга бош-қош бўлган барча мутасаддиларга раҳмат деб қоламиз. Зеро, бир инсоннинг даромад манбаидан ажралиши бутун оиланинг, маҳалланинг ва ҳатто ўша ҳудуднинг ижтимоий вазиятига салбий таъсир кўрсатишини тўғри англай билиш жуда муҳим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter