Йўқолган қўйлар, чемпионга босим, янги тайинловлар, автокредитлар, пропискадаги ўзгаришлар, Бухорога сафар ва ҳафтанинг бошқа хабарлари
Якунига етаётган ҳафтада (12-18 февраль) Ўзбекистон ва жаҳон миқёсида ўзига хос ва муҳим янгиликлар, ўзгаришлар рўй берди. Қуйида уларни бирма-бир ёдга олиб ўтамиз.
12 февраль, душанба
Ота-она фарёди: «Навоийда адолат йўқ. Судга босим бўлаяпти! Чемпион ўғлимнинг умри хазон бўлмоқда!»
Жойларда суд бўйича ўзгаришлар аҳамиятини англаб етмаётган, ҳануз эскича қолипда ишлаётган адолат посбонларидан одамлар норози бўлмоқда, азият чекмоқда. Ана шундай одамлардан бир гуруҳи таҳририятимизга бош уриб келишди.
Қўйлар қайтарилди, адолат қарор топди!
Ҳафтанинг энг шов-шувли можаросига айланган Олтиариқда йўқолган қўйлар масаласи ниҳоят ижобий якун топди. Қўйбоқарларнинг бири Ҳасанбой Юнусовнинг ўзи қўйлари қайтарилганини билдирди.
Мавзуга доир
Изсиз кетган қўйлар изидан: калаванинг учи вилоят ҳокими томон етакламоқда
«Қўй»ни «йўқ» қилишни биласизми? Билмасангиз, билиб олинг!
Йўқолган қўйлар «топилди». Аммо эгалари бундан бехабар
Ушбу ҳафтада банклар томонидан автомобиллар учун «Автокредит» тарифлари
Яна бир банкдан автокредит очилди. Бу сафар 5 йил муддатгача
Ор қилсангиз ҳам охиригача ўқинг!
Яна ўша гап — бизда ҳожатхоналар муаммоси бор, очиқ тан олмай иложимиз йўқ. Бу борада чет эллардан келган меҳмонлар олдида ҳар сафар юзимиз қизариши ҳам ҳақиқат. Талаб даражасидаги ҳожатхоналар қурилиши ва сифатли ишлаши учун алоҳида қарорлар чиқаётгани, бу ишга бош қўшганларга солиқ имтиёзлари берилаётгани ҳам муаммонинг нақадар жиддийлигини кўрсатиб бўлган.
13 февраль, сешанба
Андижонда сўнгги 10 йилликдаги энг йирик нефть кони топилди (фото + видео)
Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Учтепа 5-сонли қудуғининг 1250 метр чуқурлигидан бўр (мел) қатламининг XX горизонтидан катта миқдорда нефть кони очилди.
Марказий банк раҳбариятида ўзгариш бўлди
Акмалов Алишер Валиевич Марказий банк Раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. У 21 йилдан буён шу лавозимда ишлаб келаётганди.
Давлат божхона қўмитаси раиси алмашди
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси Муиджон Тоҳирий ишдан олиниб, унинг ўрнига Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, генерал-майор Муроджон Бердиалиевич Азимов янги раис этиб тайинланди.
Прописка бўйича муҳим қарорлар лойиҳалари тайёрланди
Пропискасиз яшаганлар учун жарима миқдори камайтирилади
Мавсумий ишларга келганлар учун рўйхатдан ўтишда енгиллик берилади
Тошкент шаҳар ИИББга янги бошлиқ тайинланди
Баҳодир Низомович Қурбонов Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинлангани сабабли Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимига Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев тайинланди.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги иккига бўлинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири, икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Ким Донг Ённи қабул қилди.
ОЧЛ. «Насаф» Теҳронда йирик ҳисобда ютқазди (видео)
«Насаф» гуруҳ босқичини йирик мағлубият (0:3) билан бошлади. Рўзиқул Бердиев жамоаси навбатдаги ўйинни 20 февраль куни Қаршида БААнинг «Ал-Васл» клубига қарши ўтказади.
Самарасиз солиқ ва йиғимларни бекор қилиш ҳақида Президент фармойиши имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Солиқ қонунчилигини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойишни имзолади.
Адлия вазирлиги томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.
14 февраль, чоршанба
Қутби Замон силсиласи: у валий ҳам эди
Бобур тариқатда маълум мақомга эришган, қалб кўзи хосиятли, руҳида илоҳий ишқ ва файз, илҳом жўш урган жазбали зот бўлган. У фарзандининг дардини Аллоҳга ёвуқлашиш ила ўз танига олгану қайтариб чиқариб ташлашга қурби етмаган. Яъни руҳий мақоми ожизлик қилган.
Бош вазир Абдулла Арипов видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда Спорт ишлари вазирлиги ташкил этилди. Шоакрам Исроилов унга раҳбар этиб тайинланди
Янги ташкил этилган вазирликка Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФА собиқ вице-президенти Шоакрам Исроилов раҳбар этиб тайинланган.
Дания шаҳзодаси Хенрик вафот этди
Дания қироличаси Маргрете II нинг турмуш ўртоғи 83 ёшли шаҳзода Хенрик вафот этди.
Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев Дания қироличасига таъзия билдирди
Ўзбекистонда илк бор ўтказилган жигар трансплантацияси жараёнидан репортаж (видео)
Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия марказида паркентлик 26 ёшли бемор Убайдулла Дадахўжаевга акаси Ҳаёт Дадахўжаев донорлигида жигар бўлаги трансплантацияси бажарилди.
Россияда самарқандлик қаҳрамон медалга тавсия этилди
Ўзбекистон фуқароси Нуриддин Қирғизов қаҳрамонлик кўрсатиб, Россия фуқаросини ёнғиндан сақлаб қолгани учун медалга тавсия этилди.
Мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши
Шавкат Мирзиёев: «Боғча қиламан деб алдаб кетаётган «тадбиркорлар» ҳам бор»
Олий таълимда 3 йиллик янги бакалавр тизими, Тошкентда эса янги университет
Шавкат Мирзиёев: «Болалар боғчада деярли балиқ емаяпти»
АҚШдаги миллий хавфсизлик агентлигида отишма содир бўлди
АҚШнинг Мэриленд штатида жойлашган миллий хавфсизлик агентлиги штаб-квартирасида отишма содир бўлди.
Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш
Ички ишлар тизимида 3 та янги лавозим жорий этилди
Ички ишлар ходимлари ўқотар қурол ўрнига электрошокер билан таъминланади
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати қайта ташкил этилди
Энди доимий пропискасизлар ҳам Тошкент шаҳар ИИББга ишга кириши мумкин
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ҳар 10 кунда ТВ орқали очиқ мулоқот ўтказади
ИИББ ходимлари ТАТУда АКТ бўйича билимларини оширади
Маҳаллий фармацевтикани ривожлантириш бўйича Президент қарори (видеошарҳ)
15 февраль, пайшанба
ЕЧЛ. «Реал» Мадридда «ПСЖ»ни таслим этди, «Ливерпуль» меҳмонда бешта гол урди
Ксения Собчак Владимир Путинни судга берди
Россия президентлигига номзод Ксения Собчак Олий судга Владимир Путинни президентлик сайловларида номзод сифатида рўйхатга олиш юзасидан шикоят қилди.
Флоридадаги мактабда отишма. 17 киши қурбон бўлди
Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентига таъзия билдирди
Эрталабки ЙТҲда автобус ҳайдовчиси вафот этгани аниқланди
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги гавжум кўчалардан бирида 72-рақамли йўловчи автобус инкассация юк автомобили билан тўқнашиб кетди.
Эрталабдан Тошкентда ёнғин. Қурбонлар бор
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлди.
«Тафсири ҳилол» муҳаррири оиласининг 7 аъзоси ёнғин қурбони бўлди
«Ҳилол» нашриёт-матбааси ва «Islom.uz» портали ушбу нашриётда бир неча йиллар давомида муҳаррир бўлиб ишлаган, шайх ҳазратларининг «Тафсири Ҳилол», «Кифоя» каби кўп асарларини илк бор таҳрир қилган Шаҳобиддин ҳожи Одиловнинг етти нафар оила аъзоси фалокат туфайли ҳалок бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Иордания Қироли бир-бирини табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Қироли Абдулла II ибн Ҳусайн Ўзбекистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутладилар.
Ўзбекистон ФИФА рейтингида яна 5 поғона юқорилади
Ўзбекистон терма жамоаси жадвалда кескин кўтарилди — ўтган ойга нисбатан 5 поғона юқорилаб, 72-ўриндан жой олди.
Президент виртуал қабулхонаси: энди онлайн режимда саволларга жавоб олиш мумкин
Ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган норма ва вазифалар ижроси доирасида «Онлайн маслаҳатчи» модули тест режимида ишга туширилди.
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
2017 йилда юқори даражадаги ташрифлар ташкил этилиб, ўзбек-қирғиз чегаралари шартномаси ва бошқа бир қатор муҳим келишувларга эришилди.
Ўзбекистон Президенти «Женерал Электрик» компанияси вице-президентини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган АҚШнинг «Женерал электрик» компанияси вице-президенти Рональд Жеймс Поллеттни қабул қилди.
Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди
Нозимбек Мансурбекович Рустамбеков Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистонда ахборот технологиялари академияси ташкил этилади
Бу АT-стартаплари учун технологик майдончага айланади, тажриба синовлари учун амалий замин ва давлат органлари учун мутахассислар тайёрловчи маскан бўлади.
16 февраль, жума
Миграция заруриятданми ёки ношукурликданми?
Яна айрим шарҳларда асосий муаммо бир ёқда қолиб иккиламчи масалаларга урғу бериляпти. Баъзилар халқ мақолларини ҳам ўрнида ёки ноўрин келтирганлар. Танқид қуруқ бўлмасин учун айрим шарҳларни келтириб ўтаман.
Тошкент телеминорасида телефондан фойдаланиш ва фото-видео туширишга рухсат берилди
Тошкент телеминорасига ташриф буюрувчи туристларга телеминоранинг фойесида, 100-110 метр баландликда жойлашган томоша майдончаси ва «Коинот» ресторанида фото (селфи) ва видео суратга олишга рухсат берилди.
«Google» ўзининг «Chrome» браузерига рекламаларни тақиқловчи функцияни қўшди
«Google» ўзининг «Chrome» браузери ойнасига чиқиб қоладиган рекламаларни блоклашни бошлади. Бу билан компания ўз даромадларининг бир қисмидан маҳрум бўлади. Янги функция машҳур браузернинг 64-версиясида пайдо бўлди.
Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи. Биринчи кун
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюрди
Президент «Етти пир» қадамжосининг қурилиш ишлари чуқур ўйланмаганини танқид қилди
Бухорода Президентга гўшт нархини арзонлаштиришнинг муқобил варианти тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Бухорода янги институт ташкил этишни топширди
Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги боғчаларнинг бирига ташриф буюрди
Шавкат Мирзиёев: «Бухоро халқаро туризм марказига айланиши керак»
Халқаро туризм: Бухорода электрокар, ҳаво шари ва бошқалар (видео)
Бухорода мобиль кинотеатрлар бўлади (видео)
Шавкат Мирзиёев: Бухоро вилоятида 90 минг иш ўрни яратилади
Қозоғистоннинг ташқи қарзи 168.9 млрд долларга етди
Қозоғистон Миллий банки ўзининг расмий сайтида мамлакатнинг ташқи қарзи миқдорини маълум қилди. Банк хабарида келтирилишича, республика қарзи сўнгги ўн йилда 74.6 млрд долларга ошди.
МИБга қарздорларнинг пластик карточкасидан пул ечиб олиш ҳуқуқи берилди
Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди.
МИБ пластик карточкадан пул ечиб олиши учун суд қарори керакми?
Ушбу янги тартиб бўйича кўпчилик муштарийлар саволлар билан мурожаат қилиб, бировнинг шахсий мулки ҳисобланмиш плактик карточкадан берухсат пул ечиб олиш қанчалик тўғри ё нотўғри эканини, бунинг учун суд қарори бўлиши кераклигини сўрадилар. Биз ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг матбуот хизмати билан боғландик.
Ўзбекистон «Telegram»дан фойдаланиш бўйича дунёда учинчи ўринда
2017 йил январь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон «Telegram» фойдаланувчилари сони бўйича дунёда учинчи ўринга чиқди. Рўйхатда Эрон ва Малайзия етакчилик қилмоқда.
«Yandex»: январ ойида ўзбекистонликларни Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанглари энг кўп қизиқтирди
Гап Ўзбекистондаги фойдаланувчилар томонидан қидириладиган энг машҳур мавзулар ҳақида эмас (ушбу рўйхат деярли ўзгармайди), балки январ ойида одамларнинг катта қизиқишига ва кўпроқ маълумотга эга бўлишига сабаб бўлган мавзулар борасида кетмоқда.
Автомобиллар олди-сотди шартномасини тасдиқлаганлик учун нотариал тўлов арзонлашди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-сон қарори билан нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божи миқдорлари қайта кўриб чиқилди.
Бухорода ҳавода муаллақ турувчи дарвеш пайдо бўлди
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Бухоронинг эски шаҳар қисмида ҳавода муаллақ турувчи дарвеш пайдо бўлди. Бундай аттракцион сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш, шаҳарга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистонга визасиз кирадиган давлатларга ўзбекистонликлар ҳам визасиз бора оладими?
«Яқинда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича Президент фармони қабул қилинди. Шу фармонга кўра биз ҳам рўйхатда келтирилган давлатларга визасиз киришимиз мумкинми?», деган саволга жавоб олинди.
«Uzbek Tigers» энди мусобақаларда иштирок этмайди
Бокс бўйича Бутунжаҳон бокс сериясида Ўзбекистон шарафини «Uzbek Tigers» жамоаси ҳимоя қилаётганидан хабарингиз бор. Аммо жамоа ушбу мавсумда бошқа жанглар ўтказмайди.
МОҚ: «Uzbek Tigers» фаолияти тўхтатилмайди»
«Uzbek Tigers» клубининг фаолияти тугатилиши, Ўзбекистон жамоаси мусобақадан чиқариб юборилиши хақидаги миш-мишлар авж олди. Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов вазиятга расман изоҳ берди.
Аҳмадбой: «Мен ҳеч қачон бировни алдамаганман»
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
«Ёш китобхон» аниқланди. «Спарк» ўз эгасини топди!
Ёшлар орасида мутолаа муҳитини яратиш, китобхонлик маданиятини шакллантириш, ёшларнинг интеллектуал билимларини ва маънавий савиясини ошириш, адабиётнинг мўъжаз оламига олиб кириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Ёш китобхон» танлови республика босқичи ғолиблари аниқланди.
ЎзПФЛ янги логотипга эга бўлди
Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг янги логотипини яратиш тўғрисида танлов эълон қилингач, ЎзПФЛга кўплаб муаллифлардан турли кўринишдаги ижодий ишлар келиб тушган.
Олтин-валюта захираларининг янги қийматлари эълон қилинди
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган.
Бош прокуратурада янги бошқармалар тузилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони (15.02.2018, №ПФ–5343) билан Бош прокуратура ва бошқа идоралар ташкилий тузилмасида ўзгартиришлар амалга оширилди.
17 февраль, шанба
Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради
Атоқли олим, навоийшунослик илмининг етук намояндаларидан бири, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, филология фанлари доктори Азизхон Қаюмов 92 ёшида вафот этди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон ҳукумати Азиз Қаюмов оиласига таъзия билдирди
Косонсой туманига ҳоким тайинланди
Сессияда ташкилий масала кўрилди. 2017 йилдан Косонсой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Юлдашев Жавлонбек Набижонович Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи. Иккинчи кун
Шавкат Мирзиёев Ёшлар марказига ташриф буюрди
Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди
Шавкат Мирзиёев: «Халқ билан армия бир бўлиши керак»
Шавкат Мирзиёев дунёда иккинчи бўлган разведкачилар билан учрашди (видео)
Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифини якунлади
Шунингдек, Бухоро вилояти ҳокими ишдан олингани ҳақидаги хабарлар рад этилди
«Telegram» асосчиси Дуров миллиардерга айланди
2016 йилнинг феврал ойида Дуров «Telegram» аудиторияси 100 милллионга етганини, 2018 йилнинг 1-чорагигача бу рақам 200 миллионга етиши мумкинлигини маълум қилганди.
Бошланғич синф ўқувчилари энди мактабга 5 кун боради
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 11-сонли йиғилиш баёни билан Ўзбекистон мактабларининг бошланғич синфларида ўқиш тартибига ўзгартиш киритилди.
Шавкат Мирзиёев Литва ва Хитой давлат раҳбарларини табриклади
Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбари иккинчи ишидан ҳам бўшади
2011 йилдан буён Давлат божхона қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётган полковник Зоҳид Дўсанов 2016 йилнинг 20 декабрида ўша лавозимдан озод қилинган ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи этиб тайинланган эди.
Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланган Темур Кападзе 2018 йилги жаҳон чемпионатининг икки иштирокчиси — Сенегал ва Марокаш терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига тақдим этди.
Миллий хавфсизлик хизмати қандай бўлиши керак?
Мазкур хизмат тўғрисида айрим маълумотларни (эҳтимол кўпчилик дуч келган) ва ишлаб чиқилиши лозим бўлган қонун лойиҳасига таклифларни қисқа ва лўнда шаклда келтирмоқчиман, лекин аслида бу мавзуда бутун бошли диссертация ёзиш мумкин.
Алишер Усмонов Президент маслаҳатчисининг ўринбосари бўлди
Ўзбекистон Президентининг Наманган вилоятидаги халқ қабулхонаси раиси Алишер Усмонов Президент маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
«Google» фотони тўлиқ ўлчамда очиш функциясидан воз кечди, аммо бунинг ҳамон бир нечта усули бор
Компания вакилларининг таъкидлашича, сурат жойлаштирилган сайтни очиш мумкин бўлган «ўтиш» тугмаси қолдирилган. «Google»нинг маълумотларига кўра, фойдаланувчилар суратни алоҳида эмас, «контекст»да кўриши мумкин.
Тибетда ЮНЕСКОнинг жаҳон меросига киритилган объекти ёниб кетди
Тибет мухториятининг пойтахти Лхаса шаҳрида ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий мероси — Будда монастири ва Жоканг ибодатхонаси ёниб кетди.
18 февраль, якшанба
«Севги изтироби» нега тўхтатилди? Бундан бошқа ташвишимиз йўқми?
Сериал намойиш этаётган телеканал эса дастлабки фасл якунлангани билан тушунтириш беришга уринди. Аслида бу ҳақиқатдан йироқлигини, ҳаммаси сериал қаттиқ танқид нишонига айланганини, бу эса телеканалнинг ҳам фаолиятига жиддий хавф солаётганини гўдак ҳам биларди.
Собиқ давлат хизматчиси қандай қилиб 3D-принтерлар ишлаб чиқарувчи стартапга асос солгани ҳақида
«Greencode Lazer» ҳамасосчиси Нурмат Худанов давлат хизматидан кетди ва 3D-принтерлар қурилмасини ўрганиб, мамлакатда биринчи бўлиб унинг давомий ишлаб чиқарилишини йўлга қўйди.
Ҳудудларда АКТни жорий этиш бўйича Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди
«Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришни тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокамага қўйилди.
Бугунги суҳбатдошимиз «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи катта илмий ходими Баҳром Ирзаев ўз умрини, илмий салоҳиятини айни шу мавзуни тўла-тўкис очиб беришга бағишлаган инсондир. У киши билан кечган суҳбатимиз сиз азизларга қизиқарли бўлади, деган умиддамиз.
Янги қарор билан уй-жойга муҳтож оилаларнинг мезонлари белгиланди
Ҳукумат қарори билан Ариза берувчи — уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Ўзбекистонда «Apostille» қўйилганлиги учун тўлов миқдори 10 бараварга камайтирилди
Ҳукуматнинг 2018 йил 17 февралдаги қарори билан Ўзбекистонда тузилган расмий ҳужжатларга махсус штамп – «Apostille» қўйилганлиги учун тўлов миқдори 10 бараварга камайтирилди, яъни 172 240 сўмдан 17 224 сўмга туширилди.
Эронда йўловчи самолёти ҳалокатга учради
Теҳрондан Ясуж шаҳрига учаётган вақтда Эроннинг АТР 72-600 русумли самолёти мамлакатнинг марказий қисмида, Исфаҳон вилоятининг тоғли ҳудудидаги Семиром аҳоли пункти яқинида қулаб тушган.
Сип-силлиқ бўлмаган сериалга маломатлар
Ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз? Унда яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, садоқату хиёнат ҳам учрайди. Бусиз мумкин эмас. Сериал дегани шуларни акс эттиради, холос! Ҳаётда, оилада юз бераётган жараёнлар, ўзаро зиддиятлар бадиийлаштирилиб суратга олинади ва ТВга олиб чиқилади.
Акс-садо: ҳаммасидан ўзимизнинг «Қайтар дунё» яхши
«Кара севда» сериали ҳақида жуда кўп гапирилди. Мен гапирмоқчи эмас эдим. Аммо буларни ёзишга Анвар Намозовнинг «Xabar.uz» сайтида эълон қилинган «Сип-силлиқ бўлмаган сериалга маломатлар» мақоласи туртки бўлди.
Зокиржон Алматов: «90-йиллардаги талотўплар ҳар қандай раҳбарни довдиратиб қўярди»
Ўзбекистон Республикасининг собиқ ички ишлар вазири (1991-2005 йиллар), генерал-полковник Зокиржон Алматов биринчи Президентимиз Ислом Каримов билан боғлиқ хотираларни ёдга олди.
Кимлар Мажбурий ижро бюросига ишга олинмайди?
Бюронинг давлат ижрочилари лавозимларига олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга, айрим ҳолларда бошқа мутахассисликдаги олий маълумотга эга шахслар, Бюронинг бошқа лавозимларига — олий ёки ўрта махсус маълумотли бошқа мутахассисликка (иқтисодчи, молиячи, муҳандислар ва бошқалар) эга шахслар ҳам тайинланади.
Доғистонда маҳаллий фуқаро одамларни ўққа тутди. Қурбонлар бор
Бугун Доғистоннинг Кизляр шаҳрида Масленица байрамини нишонлаш вақтида 23 ёшли маҳаллий фуқаро одамларни ўққа тутди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter