«Buyuk Kelajak» экспертлари тадбиркорлар платформасини ташкил этиш таклифини беришди
Тошкент халқаро Вестминстер университетида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Buyuk Kelajak» экспертларининг ўзаро ҳамкорлик платформасини шакллантириш мавзусига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Нолиш ҳам бир «касб», танқидчилик ҳам «шараф»
Мурожаатчиларнинг маълум бир қисми шу бугунги кун билан умр ўтказади, арзимас муаммоларни енголмай ҳалак ва энг ғалатиси уларда боқимандалик кайфияти мавжуд. Давлат ҳаммасини ечиши лозим, кимдир ҳозироқ келиб менинг масаламни ҳал қилиши шарт, деган фикрда яшашади.
Президент виртуал қабулхонаси: энди онлайн режимда саволларга жавоб олиш мумкин
Айни пайтда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар — жами 94 ташкилот ва идораларнинг юқори малакали, профессионал мутахассислари мазкур модулда бирлаштирилмоқда. Уларнинг аксарияти 15 февраль куни pm.gov.uz сайти орқали иш фаолиятини бошлади.
Президент виртуал қабулхонасига хорижий мамлакатлардан ҳам мурожаат йўллаш мумкин бўлади
Айни пайтда бу имкониятдан фақат Ўзбекистон аҳолиси фойдаланмоқда. Чет элдан юборилаётган мурожаатлар хат ва телефон қўнғироғи орқали қабул қилинмоқда.
Андижонда 23 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган она қўлга олинди
«Бу ёруғ дунёга келган кундан бошлаб оналик меҳрини туймаган митти болакай иссиққина тўшакчасида мазза қилиб ухлаш ўрнига, қишнинг совуқ кунларида кўчама-кўча изғишга махкум бўлди. Балки мутасадди ташкилот ходимлари томонидан элтиб қўйилган уйнинг иссиққина хонасида, у илк бора хотиржам уйқуга кетгандир».
Президент виртуал қабулхонасида энди сохта рақамлар ва мурожаатларга йўл қўйилмайди
Шу пайтга қадар айрим мурожаатчилар томонидан мурожаат юбориш жараёнида бошқа шахсларга тегишли бўлган ёки умуман мавжуд бўлмаган телефон рақамини кўрсатиш, бошқа фуқаролар номидан мурожаат юбориш ҳолатлари учраб турарди.
«Портал»га ёзганларни таъқиб қилувчилар назоратга олинади
Бугундан синов тариқасида иш бошлаган виртуал қабулхонадаги яна бир янгилик — мурожаатчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида «Таъқиб ҳақида хабар» модули жорий қилингани бўлди.
Мутлақо қулай ва осон. Президент виртуал қабулхонаси дастурий тизимининг янги талқини
Мазкур тизимнинг асоси бўлган Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари бевосита давлат раҳбарига мурожаат қилиш, халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишнинг таъсирчан механизмига айланди.
Президент Мирзиёев миссиясини якунлаётган Хитой элчисини қабул қилди
Президентнинг «Телеграмм»даги расмий каналида ёзилишича, қабул элчининг мамлакатимиздаги дипломатик миссияси тугаётгани муносабати билан ташкил қилинган.
Қаҳрамон ўғилни ҳамон кутаётган муштипар она ҳақида мунгли ҳикоя
Мана ўн етти йилдирки онахон уйидан ҳарбий либосда чиқиб кетган ўғлини кутади. Мана ўн етти йилдирки фарзанди вафот этган вақтида ундан ортда қолган, лекин отасини кўришга улгурмаган ўша пайтдаги бир ярим ёшли қизалоқ — бугун 19 ёшга кирган ўғлига қуйиб қўйгандай ўхшайдиган набираси билан овуниб кенжатойини кутади.
«Портал»даги ариза ва мурожаатларни интернет орқали тарқатаётганлар учун жавобгарлик борми?
Инсон ариза ёзиш учун минг истиҳола қилади. Боши деворга урилгач, сарсонгарчиликларни кўргач, ноҳақликка дуч келгач, ариза ёки шикоят ёзади. Лекин уларнинг шахсий масалаларини элга ошкор қилиш яхшими? Бунинг учун ҳам жавобгарлик борми қонунчиликда?»
Президентнинг янгиланган виртуал қабулхонаси жорий этилади
Аҳолига онлайн маслаҳат бериш бўйича қўшимча имкониятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг янгиланган виртуал қабулхонаси жорий этилади.
Президент виртуал қабулхонасига юборилган мурожаат сабабсиз тугатилиши мумкинми?
Мана шундай вазиятда мансабдор шахс тушунтириш хати ёзиб кетишни айтиб, чақирса, биз ишда бўлсак ёки бирор сабаб билан ушбу хатни ёзолмай қолсак, тушунтириш беришни рад этди деб, мурожаатни ёпиб юбориши мумкинми?
Олий ўқув юртига имтиҳонсиз қабул қилиш тартибига ўзгартиш киритилди
Қарорда олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари мусобақалари ғолибларининг олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз кириш имконини берувчи индивидуал ва жамоа турлари рўйхатига аниқлик киритилди.
АКТ вазири виртуал қабулхонасига «1199» қисқа рақами бириктирилди
Эндиликда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири виртуал қабулхонасига «1199» қисқа рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.