Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда 23 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган она қўлга олинди

Андижонда 23 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган она қўлга олинди

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси Андижонда 23 кунлик чақалоғи сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинганинин маълум қилди.

Мақолада айтилишича, марҳаматлик М. исмли аёл ҳомиладор бўлгач, туғилажак фарзандини сотишни кўзлаб юради. Унинг бу қинғир режасига ўз онаси Ф. ёрдамга келади. Бола туғилгунга қадар улар турли чораларни ўйлаб, болани сотиш ҳаракатига тушишди. Булоқбоши туманида Лобар исмли аёл билан олдиндан келишиб атиги 23 кунлик жажжигина норасида гўдакни 4500 АҚШ доллари ва 4.000.000 сўм эвазига пуллаётган чоғида Андижон вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

«Бу ёруғ дунёга келган кундан бошлаб оналик меҳрини туймаган митти болакай иссиққина тўшакчасида мазза қилиб ухлаш ўрнига, қишнинг совуқ кунларида кўчама-кўча изғишга махкум бўлди. Балки мутасадди ташкилот ходимлари томонидан элтиб қўйилган уйнинг иссиққина хонасида, у илк бора хотиржам уйқуга кетгандир», — дея ёзилган мақолада.

Қонунбузарларга Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилди, М. ва унинг онаси Ф. эса эндиликда қилган жиноятлари учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-модда, 3-қисмининг «а» бандига мувофиқ, қонун олдида жавоб беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг