Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон президенти Ватан ҳимоячиларини байрам билан табриклади

13/01/2023

Ҳеч шубҳасиз, мард ва олижаноб халқимиз ўзининг муқаддас қасамёдига ҳамиша содиқ бўлиб, хизмат бурчини ерда ҳам, кўкда ҳам шараф билан адо этаётган сизлар каби забардаст фарзандлари — баҳодир ва довюрак ҳарбийларимиз билан ҳақли равишда фахрланади.

Президент бугун бир қатор муассасаларга ташриф буюради

13/01/2023

Президент Шавкат Мирзиёев 14 январь, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бугун Тошкент шаҳридаги бир қатор муассасаларга ташриф буюриши кутиляпти.

Ватан ҳимоячилари мукофотланди — Президент фармони

12/01/2023

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Президентнинг Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

13/01/2021

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Бугун Ватан ҳимоячилари куни — байрамимиз тарихи

14/01/2020

1992 йилнинг 14 январида Ўзбекистон Парламенти мамлакат ҳудудидаги барча ҳарбий қисмлар, техникалар ва ҳарбий таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилди. Шу тариқа Ўзбекистон Қуролли кучларига пойдевор қўйилди.

Чирчиқда ҳарбий парад бўлиб ўтди (фото)

15/01/2019

Чирчиқ дала ўқув майдонида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали ҳарбий парад бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев: «Генерал бўлиш ҳар бир ҳарбийнинг муқаддас орзуси»

14/01/2019

Маросимда Қуролли Кучлар сафида ва давлат идораларида кўп йиллардан буён муносиб хизмат қилиб келаётган ҳарбийлар ва раҳбар ходимларнинг бир гуруҳига генерал унвонлари берилиши маълум қилинди. 

Бухорода Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

13/01/2019

Бухоро ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари, вилоят ҳокими Ўктам Барноев тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Тошкентда «Балли йигитлар» кўрик танлови бўлиб ўтди (фото)

13/01/2019

Жамоалар ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий саводхонлиги, нотиқлик санъати, зукколиги, эпчиллиги, санъат борасидаги маҳорати, ноодатий вазиятларда тезкорликда тўғри қарор қабул қилиши бўйича баҳоланди.

Президент ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларни мукофотлади

13/01/2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Фармонни имзолади.

Президент Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини йўллади

13/01/2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини йўллади.

«Халқлар дўстлиги»да ватанпарварлик фестивали бошланди

11/01/2019

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган фестиваллар 11, 12, 13 ва 14 январь кунлари соат 14.00 дан 18.00 га қадар ўтказилади.

Тақдирлаш маросимидан репортаж: бешта ноутбук кимларга насиб этди?

23/01/2018

Бугун ана шу танловда ғалаба қозонган иштирокчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбир «UZMOBILE» миллий компанияси Бош биносида ўтказилди. Ғолибларга ваъда қилинганидек, ноутбук жамланмаси ҳамда эсталик совғалари топширилди.

Танлов натижалари: Учинчи йўналиш бўйича ғолиб аниқланди

18/01/2018

Энг муҳими, танлов баҳонасида Қуролли кучларимиз, ҳарбийлар шаънига илиқ сўзлар, байрам табриклари улашилди.

Танловимиз натижалари: биринчи йўналиш бўйича ғолиб аниқланди

18/01/2018

Фойдаланувчилар томонидан танловга оид пост 500 дан ортиқ лайк йиғди, 500 дан ортиқ изоҳ қолдирилди, 500 мартага яқин улашилди. Фейсбук фойдаланувчилари Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб бир-бирига ўхшамаган, ўзига хос табриклар ва тилаклар билдиришди.

Ватан қаҳрамонларини унутмайди: Чори Ражабов қандай қаҳрамонлик кўрсатган эди? (видео)

18/01/2018

2000 йилнинг июль-август ойларида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларида рўй берган воқеалар ҳали юртдошларимизнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Ўшанда бир гуруҳ жангарилар Тожикистон орқали Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтган, ўртада қонли тўқнашувлар юз берганди. Икки ойча давом этган жангларда ватанимизнинг бир қанча мард, довюрак йигитлари қаҳрамонларча ҳалок бўлганди. Шулардан бири катта лейтенант Чори Ражабов эди.

Танловнинг 7-куни: бугун қандай натижалар қайд этилди?

15/01/2018

Танловнинг очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида барча йўналишлар бўйича кунлик натижалар маълум қилиб борилмоқда. 2018 йилнинг 15 январи соат 22:00 гача бўлган натижалар инфографикада акс этган. 

«Instagram»да қайта танлов ўтказилмайди. Ноутбук бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оиласига берилади

15/01/2018

5-ноутбук учун бошқа бир танлов ташкил этилмайдиган бўлди. Бу сафар ҳам ғирромлик ва қинғирликлар бўлиши, натижаларга спам аралашиши мумкинлигини инобатга олиб, совринни зиммасидаги бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматнинг оиласига тақдим этишга қарор қилинди.

«Twitter»да ўтказилган танловимиз якунланди. Ғолиб номи маълум!

15/01/2018

«Twitter»да ўтказилган танловда Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Азизжон Аҳмедов ғолиб деб топилди. Тасодифни қарангки, у захирадаги ҳарбий хизматчи. Умрининг 15 йилини Қуролли Кучларимиз сафида ўтказган, Ватанга садоқат билан хизмат қилган мардлардан. 

Бугунги натижалар: «Instagram»даги танлов нега бекор қилинди?

14/01/2018

Ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланган ҳолда миллий армиямиз нуфузини ошириш, Қуролли Кучлар сафида конституциявий бурчини адо этаётган йигитларимиз, уларнинг ота-оналарини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбиримизда биз кутмаган ва истамаган ҳолатлар юзага келди.

Яна