Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқда ҳарбий парад бўлиб ўтди (фото)

Чирчиқда ҳарбий парад бўлиб ўтди (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Чирчиқ дала ўқув майдонида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали ҳарбий парад бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов, Тошкент вилояти ҳокими,Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ва шахсий таркиби, Қуролли Кучлар фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, ўқувчи ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ҳарбий парадда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари ва ҳарбий техникалар тантанали марш билан ўтди. Қуруқликдаги ва ҳаводаги кучларимиз халқимизга намойиш этилди.

Куннинг иккинчи ярмида Чирчиқ шаҳридаги Кимёгарлар маданият марказида бўлиб ўтган тантанали ва бадиий маросим аввалидамустақиллик йиллари хизматвазифасини ўташ вақтидаюксак жасорат, садоқат ва матонат намунасини кўрсатган ҳарбий хизматчилар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Шунингдек, 2018 йилнинг декабрь ойида ўтказилган Қуролли Кучлар миқёсидаги «Энг илғор мутахассис» кўрик-танлови ғолибларини мукофотлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг