Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Бухорода Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Бухорода Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан –муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Бухоро ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари, вилоят ҳокими Ўктам Барноев тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида замонавий ҳарбий техника, қурол-яроғ ва малакали офицер кадрлар билан таъминлангани, юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини ҳимоя қилишга қодир миллий армиямиз шакллантирилганини таъкидлади.

Ўтган бир йил ичида вилоятда 210 та ҳарбийлар оиласи учун уй-жой қуриб, фойдаланишга топширилган. Бундан ташқари, миллий гвардия ҳамда давлат хавфсизлик хизмати ходимлари, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ҳамда Мудофаа ишлари бошқармалари ходимлари оилалари ҳам уй-жой билан таъминланган.

Тантанада ҳарбий қисм зобит ва аскарлари, уларнинг оналари сўзга чиқиб, бугунги кунда ҳарбий соҳага қаратилаётган эътибор, яратиб берилаётган шарт-шароитлар, кенг кўламдаги имтиёзлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтишди. Она Ватанга хизмат қилиш, давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш, юртимизнинг мудофаа қудратини юксалтириш учун жасорат билан хизмат кўрсатишларини билдиришди.

Ҳар бир тантана ўзининг рағбатлантириши ва эътирофи билан ажралиб туради. 2018 йилда Буюк Британияда 34 та мамлакатда 123 жамоа иштирокида қўшин разведкачилари ўртасида бўлиб ўтган Кембрия патрули халқаро танловида биринчи ўринни қўлга киритган, шунингдек, Россия Федерациясида Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Арманистон, Хитой ва Судан давлатлари жамолари ўртасида ўтказилган халқаро мусобақаларнинг “Қўшин разведкачиси аълочилари” танловида учинчи ўринни эгаллаган Когон туманидаги 39004-ҳарбий қисм хизматчилари, чегара қўшинларда хизмат қилган зобитлар ва соҳа вакиллари вилоят ҳокими томонидан Ташаккурнома ва мукофотлар билан тақдирланишди.

Тантана театрлаштирилган саҳна кўринишлари ҳамда концерт дастурлари билан янада қизғин кечди. Ватанни мадҳ этувчи ва дилларга байрамона кайфият улашувчи куй-қўшиқлар тадбирнинг янада кўтаринки ўтишини таъминлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг