Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент бугун бир қатор муассасаларга ташриф буюради

Президент бугун бир қатор муассасаларга ташриф буюради

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 14 январь, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бугун Тошкент шаҳридаги бир қатор муассасаларга ташриф буюриши кутиляпти.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.

Сўнг давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрида Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси ва Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали фаолияти билан танишади.

Шунингдек, Президентимиз Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 31 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга давлат мукофотларини топширади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг