Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

E-kon, бурғилаш ва бензин – «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот анжумани ўтказди

09/02, 15:58

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан «2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар» юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Тадбир давомида маълум қилинишича, ташкилотда трансформация ислоҳотлари 2019 йилдан буён жадал амалга ошириб келинмоқда.

Хитой компанияси Бухородаги нефт заводини модернизация қилади: мақсад АИ-80 ишлаб чиқаришни тўхтатиш

02/02, 16:53

Ўзбекистонда АИ-80 бензинидан бутунлай воз кечиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, бу мақсадда 3-4та компания билан музокара ва изланишлар ўтказилмоқда.

АИ-80 русумли автобензиннинг нархи тўғрисида расмий ахборот берилди

02/01, 11:29

Куни кеча АИ-80 русумли ёқилғининг нархи ошгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлган эди. «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан берилган расмий маълумотда айтилишича, 2023 йил 31 декабрига қадар амалда бўлиб келган акциз солиғи билан боғлиқ имтиёз якунига етгани боис, нархда ўзгариш бўлган.

Газ қазиб олиш машаққати – Қашқадарёда янги компрессор станциялари ишга туширилди

28/12, 15:21

Газ қазиб олиш биз ўйлагандан кўра анча машаққатли иш. Масалан, конни шунчаки бурғулаб қўйиб, асрлар давомида ишлата олмаймиз. Табиий газ ер қаъридан турли конденсатлар, заҳарли бирикмалар, сув ва бошқа қўшимчалар билан бирга чиқади. Уни тозалаб, сифатини тобига келтириш лозим. Шунингдек, вақт ўтгани сари конда газ босими ҳам тушиб бораверади.

Жанубий Тандирча, марсбоп пейзаж ва янгиланган газ булоғи – Ғузорда янги сиқув компрессор станцияси ишга туширилди

19/12, 16:14

Газ қазиб олиш жараёни анча сермашаққат иш – геология-қидирув ва бурғулаш ишлари ўхшаса, қудуқдан газ отилиб чиқади. Аммо вақт ўтгани сари қудуқнинг ҳам таги кўриниб қолади, чунки бу дунёда тугамайдиган нарсани ўзи йўқ. Илгари суткасига миллионлаб метр куб зангори олов берган коннинг шашти ҳам йил ўтгани сари тушиб боради.

Uzbekistan GTL – рақамлар, фактлар, таассуротлар

11/11, 16:37

«Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги деярли барча корхоналарга хос бир жиҳат бор – чўлда бўладими, бошқа жойдами, заводга олиб борадиган йўл кўкаламзорлаштирилади. Чўл ўртасида дарахтзор бошландими, демак яқин ўртада «Ўзбекнефтгаз»нинг бирор заводи бор. Uzbekistan GTL ҳам истисно эмас, корхонага бора-боргунча дарахтзору бутазорларни кўрасиз.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ AССA халқаро уюшмаси аккредитациясига эга бўлди

25/10, 22:35

Сертификат молиявий бошқарувда энг яхши жаҳон амалиётини жорий этиш имконини беради.

Устюрт кенгликларидаги газ булоқлари (видео)

05/10, 18:46

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан Устюрт кенгликларига ташкил этилган сафардан катта таассуротлар билан қайтишимизга ишонгандик, лекин кўрганларимиз кутганимиздан ҳам аъло чиқди. Таъбир жоиз бўлса, бир кунда бир йилга татийдиган таассурот билан қайтдик.

Газ тош орасида бўлади – газ қазиб олинишидаги билмаганларимиз

30/09, 17:27

Биз таом тайёрлаш ёки чой қайнатиш учун битта гугурт чақиб осонгина ёқиб юборадиган газ қанча машаққат эвазига хонадонимизга етиб келишини биламизми? Баъзан шундай бўладики, ундан фойдаланиб бўлгач ўчириб қўйиш ёддан кўтарилади, ёки чироқ бўлмаганда шунчаки уйни салгина ёритиш учун ёқиб қўядиганлар ҳам бор.

Чўлга саёҳат –«Ўзбекнефтгаз» саволларга жавоб берди

28/08, 12:32

Қарши шаҳридан Ғузор томон юриб, туман марказига 10 чақиримча қолганда ўнгга бурилсангиз, Қашқадарё чўллари бағрига кириб кетасиз. Аввалига бу чўлга сира ўхшамайди, текис йўл, четлари эса дарахтзор. «Ўзбекнефтгаз» йигитларининг меҳнати самараси бу, дарахтларни лозим бўлганда юк машинасида сув ташиб суғоришган.

Яна