Россияда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди
Татаристон Республикаси ҳудудида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида оғир тан жароҳати олган фуқаро Ватанга қайтарилди.
Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Исроил давлатидаги Ўзбекистон фуқаролари мамлакатнинг шимолий ҳудудларидаги мураккаб вазиятдан огоҳлантирилди.
Россияда содир бўлган ЙТҲда 55 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Россиянинг Тюмен вилояти ҳудудидаги Тюмен – Ханти-Мансийск магистралининг 178-километрида содир бўлган ЙТҲда ўзбекистонлик вафот этди.
Президент Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасадини олиб келиш бўйича топшириқ берди
Куни кеча Россиянинг Нижний Новгород вилояти Навашинский туманида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабар берилган эди.
Россияда ичида ўзбекистонликлар бўлган микроавтобус ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
1 сентябр, якшанба куни соат 11:00 атрофида Россиянинг Нижегородск вилоятида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус ҳалокатга учраши оқибатида одам ўлими билан боғлиқ ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда вилоят полицияси Telegram'даги каналида хабар берди.
Маккада қолиб кетган ўзбекистонликнинг Ватанга қайтишига ёрдам берилди
Жорий йилнинг январ ойида оила аъзолари билан зиёрат қилиш учун Саудия Арабистонига келган ва кейинчалик инсульт ташхиси билан Макка шаҳридаги Ибн Сино касалхонасига даволаниш учун ётқизилган И.И.нинг Ўзбекистонга қайтишига ёрдам берилди.
Россиядаги қамоқхона ходимларини гаровга олганлар орасида икки ўзбекистонлик борлиги айтилмоқда
23 август куни Россиянинг Волгоград вилояти Суровикино шаҳридаги ИК-19 сонли қамоқхонада маҳкумларнинг исёни рўй бергани ҳақида хабар берган эдик.
Истанбулдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали Истанбулда айрим хорижий давлатлар номи остидаги ўзбек болаларига мўлжалланган мактаблар рекламаси тарқалаётганига эътибор қаратди.
Россияда клуб қўриқчисини ёқиб юборишга уринган икки ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
Бошқирдистон пойтахти Кировский туман суди Meet Point тунги клуби қўриқчисини ёқиб юборишга уринган икки Ўзбекистон фуқаросига ҳукм чиқарди.
АҚШда 55 ёшли ўзбекистонлик қотилликда гумонланиб ҳибсга олинди
Жорий йил 7 июл, якшанба куни АҚШнинг Иллинойс штати Нейпервил шаҳри терговчилари 55 ёшли, асли ўзбекистонлик бўлган 1969 йилда туғилган З. Қудратовни қотиллик иши бўйича ҳибсга олиш учун ордер берди.
Москвада ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ишига доир қўшимча маълумот берилди
8 кишининг, жумладан ўзбекистонликларнинг ҳам ўлимига сабаб бўлган Москва вилояти Падиково қишлоғида содир бўлган ёнғинда ноқонуний миграцияни ташкиллаштирганликда гумонланиб 23 ёшли ўзбекистонлик ҳибсга олингани ҳақида хабар қилинган эди.
АҚШ чегарасида 3 мингга яқин ўзбекистонлик муҳожир ушланган
АҚШнинг божхона ва чегара қўриқлаш хизмати жанубий чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган 118 нафар Хитой фуқаросини қўлга олганидан сўнг мамлакатга айланма йўллар орқали кириб келишга уринишларга доир айрим маълумотларни очиқлади.
Москва вилоятида ёниб кетган хостелда ўзбекистонликлар ҳам бўлган – «Дунё» АА
Жорий йил 23 майга ўтар кечаси Москва вилояти Истра шаҳри Падиково қишлоғида жойлашган ётоқхонада ёнғин содир бўлган.
АҚШда болаларга оид жинсий зўравонлик материалларини сақлаган ўзбекистонлик 19 йилга қамалди
АҚШнинг Флорида штатида смартфонида болаларга оид жинсий зўравонлик материалларини мамлакат ҳудудидга олиб киришга уринган 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси 19 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Россияда ҳалокатга учраган ўзбекистонликлар ҳақида қўшимча маълумот берилди
Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.
Қозоғистонда ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши бўйича суд ҳукми чиқарилди
Чимкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича туманлараро махсус суди терговида аниқланишича, Қозоғистоннинг Жетисой туманида яшовчи (вақтинча ишсиз, оилали, фарзанди бор) 29 ёшли судланувчи ҳам воқеа содир бўлган пайтда Чимкентга ишлаш учун келган бўлган.
Россияда ўзбекистонликни отиб кетган ёлланма қотил қўлга олинди
20 феврал, сешанба куни ижтимоий тармоқларда Санкт-Петербургнинг Виборг туманида Ўзбекистон фуқаросининг номаълум шахс томонидан ўқотар қуролда отиб кетилгани акс этган видеотасвирлар тарқалган эди.
Бошига ўқ узилган ўзбекистонлик ҳайдовчи вафот этди
Санкт-Петербургда отиб кетилган ўзбекистонлик ҳайдовчи икки кун ўтиб касалхонада вафот этди.
64 нафар ўзбекистонлик қутқарилди
Қозоғистоннинг Ақмола вилоятида йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик йўловчилар эвакуация қилинди, улардан 17 нафари болалар
Қозоғистонда икки ўзбекистонлик бахтсиз ҳодиса туфайли оғир жароҳат олди
Жорий йилнинг 13 феврал куни Қозоғистоннинг Манғистау вилояти Ақтау шаҳридаги шина таъмирловчи устахоналарнинг бирида содир бўлган ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик оғир куйиш тан жароҳатини олган.
Қозоғистондаги портлашда икки ўзбекистонлик ҳам жабрлангани айтилди
Портлаш оқибатида бинонинг тахминан 300 кв.м майдони – деворлари, том ва шифт тўлиқ қулаб тушган.
Россия хорижликлар ўртасидаги жиноятчиликка оид рақамларни эълон қилди
Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда бўлиб турган хорижликлар томонидан содир этилган жиноятлар сонини ҳисоблаб чиқди.
Ҳиндистонда 32 ёшли ўзбекистонликнинг ис газидан заҳарлангани айтилмоқда
«Дунё» АА ушбу хабар ўз тасдиғини топганини маълум қилди.
Қозоғистонда ўзбекистонлик оиланинг 3 аъзоси ЙТҲда ҳалок бўлди
Аниқланишича, ўзбекистонлик 41 ёшли фуқаро бошқарувидаги Mazda CX-7 автомашинаси билан ҳаракатланиб кетаётиб Самал посёлкаси ҳудудида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва юк машинаси билан тўқнашган.
8 нафар ҳамюртимизнинг жасади Хоразмга олиб келинди
Россиянинг Пенза вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 8 нафар ҳамюртимиз жасади Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-транспорт самолётида Ўзбекистонга олиб келинди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Хоразм вилоятидан бўлган.
Қозоғистон ғарбида содир бўлган ёнғинда икки ўзбекистонлик жабрланди
Бугун, 4 январ куни Қозоғистон ғарбида жойлашган Уралск шаҳридаги икки қаватли кафеда портлаш содир бўлди. Газ-ҳаво аралашмасининг портлаши бино деворларининг қулаб тушишига ва ёнғин чиқишига сабаб бўлган.
Даволаниш учун Ҳиндистонга борган ўзбекистонликлар тунаб кетилди
Ҳиндистоннинг Гуруграм (Гургаон) шаҳрида полиция либосида бўлган бир гуруҳ шахслар ўзбекистонлик фуқаро пулини ўмариб кетган. Бу ҳақда «Press Trust of India» ахборот агентлигига таяниб «Дунё» АА маълум қилди.
Москвада ўзбекистонлик ўз ватандошини пичоқлади
Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Тергов Бош бошқармаси Тушино туманлараро тергов бўлими РФ Жиноят кодексининг 30 моддаси 1-қисми ва 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят (қотилликка уриниш) юзасидан жиноий иш очди.
Олмаотада ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида қўшимча маълумот берилди
30 ноябр, пайшанба куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Ади Шарипов кўчасида жойлашган меҳмонхонада юз берган ёнғин оқибатида 13 киши, жумладан, 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилди
Бир муддат олдин Олмаотада ётоқхона ёниб кетгани ва ўт ўчирувчилар воқеа жойидан 13 кишининг жасадини топишгани айтилган эди.