Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевга яна «қўшиб берилди»

25/02/2020

ДХХ собиқ раисига тайинланган жазога яна бир йил, унинг собиқ биринчи ўринбосарига эса 3 йил қўшилди.

Ихтиёр Абдуллаевнинг терговини Отабек Умаров олиб борган

27/09/2019

Бироз вақт муқаддам ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва унинг шерикларига ҳукм эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди. Маълум қилинишича, Ихтиёр Абдуллаев билан боғлиқ тергов иши Ўзбекистон Республикаси Президенти хавфсизлиги Давлат хизмати раисининг ўринбосари Отабек Умаровга юклатилган.

ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва унинг шерикларига ҳукм эълон қилинди

27/09/2019

Бугун, 2019 йил 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматининг (ДХХ) собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан айблов ҳукми эълон қилинди.

Отабек Муродов иши собиқ ДХХ раисига оид жиноят иши доирасида кўриб чиқилмоқда

30/07/2019

И.Абдуллаев ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши махфийлиги нуқтаи назаридан унинг тафсилотлари ошкор этилишига қонун изн бермаслиги ҳам таъкидланди.

ОАВ: ДХХнинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланди

16/07/2019

Тошкентда собиқ Бош прокурор ва Давлат хавфсизлиги хизмати раҳбари Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланган.

Қодиров, Абдуллаев, Муродов... Ўтмиш аччиқ. Келажак-чи? (Иккинчи мақола)

02/07/2019

Собиқ бош прокурорларнинг яна бир хатоси тизимда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларини тотал назорат қилувчи «кураторлар» институтини жорий этиши бўлди.

ДХХ собиқ раисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган! Бош прокуратура буни тасдиқлади

14/06/2019

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати собиқ раиси И.Абдуллаев ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани тасдиқланди.

Ички цензура, уйқудаги ноз партиялар, Ихтиёр Абдуллаев «маҳорати»

04/05/2019

Йиллар давомида ОАВ шундай «тарбияланди». Ўзанга туша олмаганлар четга улоқтириб ташланди, оқимга қўшилганларининг эса «тарғиботчилик миссияси» қон-қонига сингиб кетди. Энди бу ўзандан чиқиб, ҳақиқий журналистика майдонига кириш, ўзлари истаган тақдирда ҳам, осон бўлмаяпти.

ДХХ раиси лавозимини тарк этди

11/02/2019

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси лавозимида ишлаб келган Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.

Бош вазир ва ДХХ раиси Самарқандга борди

13/07/2018

Энг ачинарлиси, вилоятда фаолият кўрсатмаётган саноат корхоналари ўтган йилга нисбатан 65 тага кўпайиб, бугунги кунда 238 тага етган. Вилоятда 6 ойликда экспорт прогнози атиги 62 фоизга таъминланган холос.

Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Тожикистонга ташриф буюрди

12/06/2018

Манба берган хабарда қайд қилинишича, Ихтиёр Абдуллаевни пойтахт аэропортида Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов кутиб олган.

Ахборот уруши ва хуружлари, шубҳали инвестициялар хусусида (видео)

19/04/2018

Бугун инсоният ноодатий уруш билан юзма юз келди.  Урушки, ҳеч қандай ўқсиз, танкларсиз, қуролсиз… аммо қурбонларсиз эмас. Бу урушнинг номи информацион уруш деб номланади. Мен информацион урушни вирусга ўхшатаман. Ўқ ташқаридан ёриб кириб сизга жароҳат етказиши мумкин, аммо вирус ичкаридан емиради.

ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев: «Ички ва ташқи хавфлар ҳамон мавжуд»

29/03/2018

Айрим бизга яқин бўлган давлатлардаги беқарорлик, террорчилик ҳаракатларнинг фаоллашгани, жангарилар сафида бўлган ҳамюртларимизнинг қайтиб келиши, қўшни давлатлар билан чегараларнинг очилгани туфайли кириб келаётган одамлар кўпайгани, улар орасида ёмон ниятли кимсалар ҳам учраётгани, улар билан диний экстремик руҳдаги адабиётларнинг кириб келаётгани маълум хавфлар ҳамон мавжудлигини кўрсатмоқда.

Бешинчининг ишлари бешми ёки Бош прокурор Отабек Муродовнинг муроди не?

03/03/2018

31 январда Отабек Муродов Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори этиб тайинланди. У мустақил Ўзбекистон тарихида бешинчи Бош прокурор бўлди. Бунгача ушбу лавозимда Бўритош Мустафоев, Усмон Худойқулов, Рашиджон Қодиров, Ихтиёр Абдуллаев фаолият кўрсатган.

Миллий хавфсизлик хизматининг янги раиси Ихтиёр Абдуллаев нимага қодир?

26/02/2018

Жорий йилнинг 31 январида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг янги раиси этиб тайинланган Ихтиёр Абдуллаев аслида ким? У Ўзбекистонда сўнгги 20 йил давомида энг қудратли муассасага айланган «давлат ичидаги давлатни» ислоҳ қилишга қодирми?

Миллий хавфсизлик хизматининг янги раиси Ихтиёр Абдуллаев ҳақида нималарни биламиз?

31/01/2018

Ихтиёр Абдуллаев 2009 йилдан 2015 йилгача Ўзбекистон Президентининг ташкилий ва кадрлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган. 2015 йил 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланган эди. Иккинчи даражали давлат адлия маслаҳатчиси.

Расман: Рустам Иноятов вазифасидан озод этилди. МХХ тузилмасида яна қатор тайинловлар рўй беради

31/01/2018

Генерал-полковник Рустам Иноятов 1995 йил ёзидан буён узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келаётган эди

Тезкор хабар! МХХ ва Бош прокуратура раҳбарлари ўзгариши кутилмоқда

31/01/2018

Бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Миллий хавфсизлик ва прокуратура органлари ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.