Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тезкор хабар! МХХ ва Бош прокуратура раҳбарлари ўзгариши кутилмоқда

Тезкор хабар! МХХ ва Бош прокуратура раҳбарлари ўзгариши кутилмоқда

Бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Миллий хавфсизлик ва прокуратура органлари ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ишончли манбаларимизнинг хабарига кўра, ушбу йиғилишда ташкилий масала кўрилган. Президент давлат маслаҳатчиси Отабек Баҳриддинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятов ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига собиқ Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг