
Исроилнинг Ғарбий Соҳилдаги асосий мақсади очиқланди
Фаластиннинг ишғол остидаги ҳудуди – Ғарбий Соҳилда бир ойдан зиёд вақт мобайнида ҳарбий амалиёт олиб бораётган Исроил армияси Тулкарм шаҳридаги қочқинлар лагерини вайрон қилди ва 12 мингдан зиёд кишини яшаш жойини ташлаб чиқишга мажбур этди.

Беш нафар исроиллик ва 602 нафар Фаластинлик ўз уйига қайтди
ҲАМАС гаровга олинган беш кишини 602 нафар фаластинлик эвазига озод қилди.

Исроил Ғарбий соҳилда минглаб уйлар қуради — Al Jazeera
Халқаро ҳуқуққа кўра, Исроил бу ҳудудларда аҳоли масканлари қуриши ноқонунийдир.

ҲАМАС Ғазо бошқарувини Фаластин маъмуриятига топшириши мумкин
ҲАМАС Ғазодаги ҳокимиятни Фаластин миллий маъмуриятига топширишга қарор қилди.

Трамп Яқин Шарқнинг икки давлатига таҳдид қилди
Таклифга кўнишмаса, ёрдам тўхтатилади.

Саудия шаҳзодаси Трампга кескин эътироз билдирди
Саудия Арабистони шаҳзодаси Турки ал-Файсал Ол Сауд АҚШ президенти Дональд Трамп илгари сурган Ғазодан фаластинликларни қўшни давлатларга кўчириш ташаббусига кескин қарши чиқди.

Навбатдаги маҳкумлар алмашинувида 180 нафардан ортиқ Фаластинлик уйига қайтди
Шанба куни Исроил гаровга олинганларни алмаштириш бўйича янги келишув доирасида 183 кишини асирликдан озод қилди.

АҚШнинг иттифоқчилари ҳам Трамп илгари сурган таклифга қарши чиқди
Европа Иттифоқи АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо аҳолисини Иордания ва Мисрга кўчириш ҳақидаги таклифига қарши чиқди.

Трампнинг таклифи Исроил расмийларига ёқиб тушди
Дональд Трамп АҚШ президенти сифатида лавозимга киришганидан бир ҳафта ўтмай, Исроил манфаатларини шартларсиз ҳимоя қилувчи бир неча фармон қабул қилди, сиёсий баёнотлар берди. Трамп бу билан Исроил раҳбариятининг олқиш ва миннатдорлигига сазовор бўлди.

Исроил сулҳ доирасида 90 нафар Фаластинлик маҳбусни озод қилди
Исроил қамоқхонасидан озод қилинган фаластинликлар Ғарбий Соҳилдаги Бейтуния шаҳрига олиб келинди. Улар турли жиноятлар – тош отишдан тортиб, қотилликка уриниш каби жиддийроқ айбловлар учун ҳибсга олинган бўлган.

Блинкеннинг сўнгги матбуот анжуманида можаро рўй берди
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг сўнгги матбуот анжуманида савол беришга уринган ва танқидий фикр билдирган икки нафар ОАВ ходими, хусусан, журналит Сэм Ҳусайний залдан куч билан олиб чиқиб кетилди. Бу ҳолатни «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти қоралади.

ЕИ Ғазога 120 млн евролик кўмак ажратди
Эртага, 19 январь куни Исроил ва ҲАМАС ўртасида тинчлик битими кучга кириши кутилмоқда.

Исроил армияси рейд чоғида ўнлаб Фаластинликни қўлга олди
Исроил армияси Ғарбий Соҳилдаги Селфит шаҳарчасидаги уйларга рейд уюштирди.

Фаластин элчиси БМТ мажлисида йиғлаб юборди
Фаластиннинг БМТдаги доимий вакили Риёз Мансур нуфузли машваратда кўз ёшини тийиб тура олмади.

ҲАМАС гаровдаги 34 исроилликнинг рўйхатини тақдим қилди – Reuters
5 январь, якшанба куни Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторидаги жангларни тўхтатиш ва гаровга олинганларни уйларига қайтариш бўйича келишув тафсилотлари устида муҳокамалар бўлиб ўтди. Фаластин расмийлари ҳафта охирида Исроилнинг кучли бомбардимонларида 100 дан ортиқ одам қурбон бўлганини таъкидлаган.

Исроил аскарлари орасида хатарли «эпидемия» тарқалмоқда
Исроил армияси 2023 йил 7 октябрь куни Ғазо секторига бостириб кирганидан буён 28 нафар яҳудий ҳарбий хизматчиси ўз жонига қасд қилди.

Саида Мирзиёева юртимизда даволанаётган Фаластинлик болалардан хабар олиб, Президентнинг саломини етказди (фото)
Шунча қийинчиликларга қарамай, улар қалбида беғуборлик ва мўъжиза истагини сақлаб қолгани чиндан ҳам ҳайратланарли.

100 нафар Фаластинлик вақтинча Ўзбекистонга эвакуация қилинди
Ўзбекистон яраланган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёллар ҳамда уларнинг ҳамроҳларини қабул қилди.

Исроил қочқинлар лагерига ҳужум уюштирди: 25 нафар Фаластинлик ҳалок бўлган
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.

Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Рашида Толиб қонунчилик идорасидаги чиқишида Оқ уйнинг Ғазо сектори бўйича сиёсатини танқид қилди.