Исроил қочқинлар лагерига ҳужум уюштирди: 25 нафар фаластинлик ҳалок бўлган
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.
Ҳаво ҳужумида 40 дан ортиқ одам, аксарияти болалар жароҳатланган.
Исроил армияси ҳозирча зарба ҳақида изоҳ бермаган. ЦАХАЛ фақат ҲАМАС аъзолари Ғазо тинч аҳоли орасида яширинганини иддао қилган, холос.
Исроилнинг Нусейратга берган зарбаси натижасида бинолар вайроналарга айланган. Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг бир неча аъзолари ҳам бор. Яқин атрофдаги бир қанча уйлар ҳам шикастланган.
Мутахассислар жанглар Ғазони жиддий гуманитар инқирозга олиб келгани ва ҳудудга очарчилик жиддий хавф солаётганини билдиришди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг ҲАМАС билан тўқнашуви пайтида 44,8 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг ярми аёллар ва болалардир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter