Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навбатдаги маҳкумлар алмашинувида 180 нафардан ортиқ фаластинлик уйига қайтди

Навбатдаги маҳкумлар алмашинувида 180 нафардан ортиқ фаластинлик уйига қайтди

Шанба куни Исроил гаровга олинганларни алмаштириш бўйича янги келишув доирасида 183 кишини асирликдан озод қилди.

Фаластин манбаларининг таъкидлашича, Исроил улардан баъзиларини террорчилик ҳужумлар ва махфий маълумотлар узатилишининг олдини олиш учун профилактик чора сифатида «маъмурий қамоқ»қа олган, яъни йиллар давомида ҳеч қандай айбловсиз панжара ортида муддат ўтаган.

Шу билан бирга, шанба куни озод этилганларнинг 18 нафари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганлардан. 50 нафардан ортиғи эса исроилликларга қарши ҳужумларда иштирок этгани, жумладан йигирма йил аввалги жанглардаги иштироки учун узоқ муддат жазо ўтаган.

Ғазога қайтганларнинг айримлари исроиллик қамоқхона ходимлари томонидан ёмон муносабат кўрганини айтишмоқда.

«Улар шафқатсиз, ваҳшиёна муомалада бўлишди. Озодликка чиққанимизда ҳам улар бизни калтаклашди, қўлларимизга кишан солишди. Кўзларимиз боғланган ҳолида бизларни итларга қўриқлаттирди» - дейди маҳкумлардан бири Муҳаммад Слейм.

Хабар қилинишича, етти нафар фаластинлик зудлик билан даволаниш учун шифохоналарга ётқизилган, бироқ уларнинг аҳволи ҳақида маълумотлар ҳозирча маълум эмас.

Маълумот учун, 183 нафар фаластинлик эвазига ҲАМАС 3 нафар исроилликни озод қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг