Қозоғистонлик амалдорлар бир ҳафтада даромадлари ҳақида декларация топширишлари керак
Қозоғистон расмийлари ва уларнинг яқинларига декларация топшириш учун роппа-роса бир ҳафта муҳлат берилди.
амалдорларнинг «чўнтаги» текширилади
Декларацияни беришдан бош тортиш ва қасддан нотўғри маълумотларни киритиш уни давлат хизматидан четлаштиришга ва жавобгарликка сабаб бўлади.
Андижон: «тескари каратин»га мантиқсиз чора?!
Оддий фуқаролар каратин талаблари бузса, оёғини ерга теккизмай тиқиб қўйилаётган пайтда Андижондаги маҳаллий амалдорларнинг хатти-ҳаракатларига мутасаддилар томошабинликдан нарига ўтмаётганига, рости, тушуниш қийин.
амалдорларнинг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизимини яратишга киришилди
Ўзбекистонда жорий йил сўнггига қадар хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизими яратилади ва барча ташкилий-ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади.
«Вазирми, бошқами, бу уйни қуришга, машинани олишга қаердан асос топди… жавоб берадиган вақт келяпти» — Президент
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, янги ташкилотда «ҳамма куч-қудрат бўлади, фақат уйқу вақтидаги тушни кўролмайди, холос», бошқа ҳамма нарсани билиши мумкин.
«Аҳвол қалай, МИБчилар?..»
«Газ заправка»ларининг қоғоздаги эмас, асл соҳиблари катта-катта амалдорлар экани ҳақида кўп эшитамиз. Амалдорларнинг эса дасти узун: ишқилиб...
Актам Ҳайитов ва бошқа амалдорларга: халқни айблашдан уялмайсизларми?
Халқимиз гўштни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилаётган эмиш! Куни кеча Сиз — мамлакат фермерлари пешвоси қилган иддао ижтимоий тармоқда ҳам, кўча-кўйда ҳам кўпчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди. Раиятни исрофгарликда айблаган Сиздай ишбоши вилоятларда қозони ҳафталаб, ойлаб гўшт кўрмайдиган дасти калта оилалар борлигини биласизми?
Президент амалдорлар ишидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Бунинг илдизи нимада?
Тадбиркор ёхуд блогер баъзи масала бўйича изоҳ талаб этса, туман ҳокими ўринбосари унга тўғри жавоб бериш ўрнига ўдағайлаб, видеокамера штативини синдирса, ҳақоратомиз хатти-ҳаракатлар қилиб кўр-кўрона иш тутса, буни қандай тушуниш мумкин?
Оқил бошга, жоҳил муштга ишонади
Президент эътироф этмоқчи бўлган «зўравонлик сиёсати» тўхтамас экан, ғазаб отига минган тадбиркорни ҳам, устига бензин сепиб ёқиб юборилган масъул раҳбарни ҳам, маънавиятсиз аёллар борасидаги машмашаларни ва бошқа тутуриқсиз ҳаракатларни ҳам кўраверамиз. Буларнинг илдизи, таг томири нимага бориб боғланади?
Мансаб бермоқ – жон бермоқ! «Қовун туширган» амалдорларимиз нега мард бўлиб ишдан кетмайди?
Амалдорларимизнинг «қовун тушириши» одатий ҳолга айланиб бораётгандек. Илгари арбобларнинг анча-мунча қилғиликлари парда ортида қолар, ёпиқлиқ қозонни очишга кўпчилик журъат қилмас эди. Энди эса эл оғзига элак тутиб бўлмай қолди: кеча музофотда рўй берган воқеа бугун бутун мамлакатда дув-дув гап бўлмоқда!
Гулнора Каримовани ким «ўлдирди»? Мудҳиш хато такрорланмаслиги учун... (5-мақола)
Фарзандларининг «эркалиги» оқибатида ўзимизда ҳам неча амалдорларнинг юзи ерга қарамади?! Ташвишланарлиси, бундай чиркин ҳолатларнинг бирин-кетин «миси» чиқиб бораверяпти-бораверяпти... Ахир, булардан ўз вақтида хулоса чиқармоқ учун катта ақл шарт эмас.
Ўзбекистонда депутат, сенатор, ҳоким ва вазирларнинг ойлиги бунчалик кам эмас
Кеча Молия вазирлигининг давлат амалдорларининг иш ҳақи оклади ҳақида берган маълумоти кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Саудия Арабистонидаги бойлар нега хорижга қочиб кетишяпти?
Саудия валиаҳд шаҳзодаси Салмон ибн Муҳаммаднинг сиёсий ўйинлари, Риёд шаҳридаги бир меҳмонхонада саудиялик шаҳзода ва бойларнинг таъқибга олиниши мамлакат иқтисодиётига жиддий зарар етказмоқда.