Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда Олимпиада-2020 машъаласи тақдимоти ўтказилди (фото)

Японияда Олимпиада-2020 машъаласи тақдимоти ўтказилди (фото)

Фото: ХОҚ

Токио (Япония)да 2020 йили бўлиб ўтадиган Ёзги олимпия ўйинлари машъаласи тақдимоти ўтказилди.

Машъаланинг оғирлиги 1,2 килограмм бўлиб, «пуштиранг олтин» рангида алюминийдан Япония миллий рамзи — сакура гули кўринишида ясалган. Бешта олимпия ҳалқасини акслантирган бешта гулбаргдан чиққан олов тепада туташади.

Олимпия машъаласида 2011 йили юз берган зилзила ва цунамидан жабр чеккан мамлакат шимоли-шарқида вақтинчалик бошпаналар қуришда фойдаланилган алюминий ҳам ишлатилган. Бу билан ташкилотчилар табиий офат қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо этишди.

Олимпиада машъаласи ушбу фожиа юз берган сана — 11 март куни (2020 йили) ёқилади ва 20 март куни 2011 йилги табиий офатдан энг кўп жабр кўрган Мияги префектурасига келтирилади.

Машъалага «Умид йўлимизни ёритади» шиори остида 26 март куни Фукусима префектурасида старт берилади, 24 июль — Олимпиада очиладиган куни у Токиокага етиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Токиодаги XXXII Ёзги олимпия ўйинлари 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг