Япон ишбилармонларининг ярмидан кўпи 2021 йилги Олимпиадани ўтказишга қарши
Япония ишбилармонларининг ярмидан кўп қисми 2021 йилга режалаштирилган Токио Олимпиадасининг ўтказилишига қарши чиқишди. Маҳаллий Tokio Shoko Research Тадқиқот Институти мутахассислари жамоатчилик фикри бўйича сўров ўтказганлар.
Сўровномалар натижасини шуни кўрсатдики, сўровнома қатнашчиларининг 56 фоиз қисми олимпиада мусобақаларини қолдириш керак деган фикрга қўшилишади. Сўралганларнинг атиги 7,7 фоизи Олимпия ўйинларини кейинга қолдириш ёки бекор қилиш мумкин эмас деган фикрга келишган.
Эслатиб ўтамиз, спорт мусобақалари ўтган йилнинг июн ойида Токиода бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси фонида расмийлар Ёзги Олимпиада ўйинлари 2021 йилда ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилишди.
Расмий маълумотларга кўра, Японияда ҳозирги кунга келиб, коронавирус билан касалланган 416 мингдан ортиқ бемор рўйхатга олинган, 7 мингга яқин одам инфекция таъсиридан вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter