Холматов WBA чемпионлик камари учун кечган жангда ютқазиб қўйди
Отабек Холматов жанг тугашига 7 сония қолганда WBA чемпионлик камарини ютқазиб қўйди.
У ярим енгил (-57,15 кг) вазн тоифаси, WBA йўналишида жаҳон чемпионлик камари учун Раймонд Фордга қарши рингга чиққан эди.
11 раундга кўра ҳакамлар Отабекнинг ғалабасини қайд этиб турганди. Аммо жанг тугашига 20 сония қолганда Отабек Холматов техник нокаутга учради.
Шундай қилиб, жанг 12-раунд тугашига 7 сония қолганида якунига етди. Бу ўзбекистонлик боксчининг фаолиятидаги биринчи мағлубиятига айланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter