Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ХIХ Осиё ўйинлари: мусобақага борадиган ўзбекистонлик боксчилар рўйхати эълон қилинди

ХIХ Осиё ўйинлари: мусобақага борадиган ўзбекистонлик боксчилар рўйхати эълон қилинди

Жорий йилнинг 23 сентябр – 8 октябр кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ХIХ Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Мусобақа дастуридан бокс бўйича беллашувлар ҳам ўрин олган. Мазкур ўйинлар Париж Олимпиадасига йўлланмани тақдим қилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси ҳам Ханчжоудаги мусобақада қатнашадиган боксчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, бокс бўйича терма жамоа Осиё ўйинларида қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар:

  • -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
  • -57 кг: Абдумалик Халоков
  • -63,5 кг: Руслан Абдуллаев
  • -71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
  • -80 кг: Тўрабек Хабибуллаев
  • -92 кг: Лазизбек Мулложонов
  • +92 кг: Баҳодир Жалолов

Аёллар:

  • -50 кг: Сабина Бобоқулова
  • -54 кг: Нигина Ўктамова
  • -57 кг: Ситора Турдибекова
  • -60 кг: Райҳона Қодирова
  • -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
  • -75 кг: Азиза Зокирова
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг