Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вальверде «Барселона»га хайрлашув мактуби ёзди

Вальверде «Барселона»га хайрлашув мактуби ёзди

Фото: «Livesport»

Эрнесто Вальверде бугун, 14 январь куни «Барселона» бош мураббийлигидан кетгани ҳақида хабар бергандик. Жамоага унинг ўрнига «Бетис» собиқ бош мураббийи, 61 ёшли Кике Сетьен келди.

Эрнесто Вальверде собиқ жамоасига хайрлашув мактуби ёзди.

«Менинг Барселонадаги даврим интиҳосига етди. Бу оғир босим остидаги икки ярим мавсум эди. Шу даврда жуда бахтли онларни бошдан ўтказдим, оғир дамлар ҳам бўлди. Тажрибам, клубга садоқатим янада ошди.

Президент Хосеп Бартомеу ва директорлар кенгашига жамоани бошқариш имкониятини беришгани учун миннатдорлик билдираман. Жамоа ўйинчилари меҳнати ва интилишлари эвазига тўртта совринни ютдик, уларга алоҳида ташаккур. Барчангизга муваффақият, янги бош мураббий Кике Сетьенга эса омад тилайман», — «El Mundo Deportivo» нашри Вальвердининг хатидан ушбу жумлаларни келтирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг