Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пекин Қишки олимпиадаси очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Пекин Қишки олимпиадаси очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Кадр из видео

Пекиндаги «Қуш ини» стадионида Қишки олимпиаданинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Пекин-2022 — Қишки олимпия ўйинлари очилиш маросими Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланди, маросим 2 соат атрофида давом этади.

Маросим қатнашчиларнинг анъанавий паради билан бошланди, унда 91 мамлакат Миллий олимпия қўмиталари вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон байроғини Хитойдаги Қишки олимпиадада Ўзбекистон номидан иштирок этаётган ягона спортчи, тоғ чанғиси бўйича иштирокчи Комилжон Тўхтаев олиб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг