Улуғбек Рашитов навбатдаги ютуқни қўлга киритди
Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Катта дубулға» мусобақаси финал босқичининг илк куни якунланди.
Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин медални қўлга киритди.
Ушбу медалга -68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Токио-2020 Олимпидаси чемпиони Улуғбек Рашитов муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз финалда эронлик Дониёл Бозорғишобдан устун келди.
-68 кг:
Улуғбек Рашитов (Ўзбекистон)
Дониёл Бозорғишоб (Эрон)
Ризо Калгор (Эрон)
Эслатиб ўтамиз, аввал Рашитов декабрда Саудия Арабистонида таэквондо WТ бўйича йилнинг якуний Гран-при мусобақасида кумуш медал олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter