Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Улуғбек Рашидов тарихий натижа қайд этди

Улуғбек Рашидов тарихий натижа қайд этди

Улуғбек Рашидов — кетма-кет икки бор Гран-При турнирида ғолиб бўлган илк ўзбек таэквондочиси бўлди.

Париж шаҳрида ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи куни Ўзбекистон миллий жамоаси учун муваффақиятли якунланди.

-68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашидов олтин медални қўлга киритди. У муросасиз кечган финал жангида бразилиялик Эдивак Понтес устидан ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Рашидов бу билан кетма-кет икки бор Гран-при турнирида ғалаба қозонган илк ўзбек таэквондочисига айланди. Улуғбек 3 ой аввал Рим Гран-присида ҳам зафар қучганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг