Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Улуғбек Рашидов Жаҳон чемпионатида ютқазиб қўйди

Улуғбек Рашидов Жаҳон чемпионатида ютқазиб қўйди

Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашидов Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида бўлиб ўтаётган таэквондо WT бўйича Жаҳон чемпионатида муваффақиятсиз қатнашди.

-68 кг вазн тоифасида у дастлаб Пуэрто-Рико вакилини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Аммо чорак финалда кутилмаганда озарбайжонлик Жавод Агаевга ютқазиб қўйди ва жаҳон чемпионатини медалсиз якунлади.

Ушбу вазн тоифасида қуйидагилар совриндор бўлишди:

До-Юн Квон (Корея Республикаси) — олтин

 Бредли Синден (Буюк Британия) — кумуш

Жавод Агаев (Озарбайжон)  — бронза

Ризо Калхор (Эрон)— бронза

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида кеча икки вакилимиз совриндор бўлишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг