Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги ЖЧда қатнашадиган номдор юлдузлар

Тошкентдаги ЖЧда қатнашадиган номдор юлдузлар

Халқаро бокс ассоциацияси яна бир неча кундан сўнг Тошкентда старт оладиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этувчи бир қатор юлдуз спортчилар номини эълон қилди.

Унга кўра, бўлажак мусобақада 2021 йил Сербияда ўтган дунё биринчилигида ғалаба қозонган қуйидаги 7 боксчи чемпионлик титулини ҳимоя қилади:

-51 кг: Сакен Бибоссинов (Қозоғистон)

-54 кг: Томоя Субои (Япония)

-60 кг: Софян Омиха (Франция)

-67 кг: Севон Оказава (Япония)

-75 кг: Еонлис Эрнандес (Куба)

-86 кг: Лорен Алфонсо (Озарбайжон)

-92 кг: Хулио Ла Круз (Куба)

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 30 апрель - 14 май кунлари пойтахтимиздаги «Ҳумо арена» мажмуасида бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг