Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда мустақилликка бағишланган 5 километрлик марафон ниҳоясига етди (фото)

Тошкентда мустақилликка бағишланган  5 километрлик марафон ниҳоясига етди (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

3 сентябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ташаббуси билан Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» шиори ва давлатимиз байроғи остида 5 километрлик марафон ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди. 

Эрта тонгдан Қуролли Кучлар академияси саф майдони академия шахсий таркиби, офицерлар, сержантлар, ҳарбий пенсионерлар, курсантлар, турли ташкилот ҳамда вазирликлардан ташриф буюрган меҳмонлар ва пойтахтимизнинг спортга бефарқ бўлмаган кўнгилли фуқаролари билан тўлди. Улар Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами муносабати билан ташкил этилган ушбу марофонда фаол иштирок этишди.

Марафон иштирокчилари Қуролли Кучлар академиясидан старт олиб, Кичик халқа йўли – Тараққиёт кўчаси – «Ашхобод сайилгоҳи» истироҳат боғи – Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Паркент кўчаси орқали академиядаги финишга етиб келишди. Байрамона кайфиятда бўлиб ўтган марафонда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов ҳам фаол иштирок этди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг