Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа Иттифоқи 800 млрд евро қийматидаги мудофаа режасини тасдиқлади

Европа Иттифоқи 800 млрд евро қийматидаги мудофаа режасини тасдиқлади

Фото: AP

Европа Иттифоқи мамлакатлари етакчилари Брюссел саммитида ташкилотнинг 800 млрд евро қийматидаги мудофаа режасини тасдиқлашди, деб хабар берди Agence France-Presse (AFP).

«ЕИ етакчилари Еврокомиссиянинг мудофаани кучайтиришга қаратилган режасини тасдиқлади», — дейилади хабарда.

Режа Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен томонидан 4 март куни тақдим этилганди. Ташаббус ЕИ мамлакатларининг мудофаа учун €150 миллиардгача қарз олишини кўзда тутади. Еврокомиссия маблағни капитал бозоридан олиб, давлатларга кредит сифатида ажратади. Маблағлар Украина учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ва қурол ишлаб чиқаришга йўналтирилади.

Литва президенти Гитанас Науседа 6 март куни Евроиттифоққа йилига 40 млрд евродан кўпроқ маблағ тўплаш учун ҳар бир мамлакат ўз ялпи ички маҳсулотининг 0,25 фоизини Украинага ажратишини таклиф қилганди. Науседа Литва бу мажбуриятни ўз зиммасига олганини ҳам маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг