Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токио Олимпиадаси мусобақалар жадвали маълум бўлди

Токио Олимпиадаси мусобақалар жадвали маълум бўлди

Фото: «Tokyo2020.org»

Токиода 2020 йили бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари жадвалини тузиш якунланди. Бу ҳақда бугун, 16 апрель куни мусобақалар сайтида маълум қилинди.

Демак, 25 июль куни биринчи медаллар жамланмаси ўйналади — пневматик милтиқларда 10 метрдан нишонларни уриш бўйича аёллар ўртасида ғолибалар аниқланади.

Сузиш мусобақалари 25 июлда бошланиб, 2 августгача давом этади, бадиий гимнастика — 7—9 август, кураш — 2—8 август.

Аёллар футболи финали 7 август, эркаклар футболи финали 8 августга белгиланган.

Теннис мусобақалари 25 июлдан 2 августгача ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Токиодаги Олимпия ўйинлари 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг