«Насаф»-«Сўғдиёна» учрашувида йирик жанжал юз берди
Ўзбекистон чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Насаф»-«Сўғдиёна» учрашуви жанжал билан якун топди.
Бунга учрашув ҳаками жиззахликларга сўнгги дақиқаларда пеналти белгиламагани ортидан келиб чиққан таранглик оқибатида юз берди.
Натижада ҳар иккала жамоадан бир футболчига қизил карточка кўрсатилди (Ҳусниддин Алиқулов ва Жамшид Болтабоев).
Эслатиб ўтиш керакки, 2020 йил декабрида Суперлига йўлланмаси ҳал бўладиган «Нефтчи»-«Турон» учрашуви якуни ҳам оммавий жанжалга айланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter