Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ чемпион Емельяненкони биринчи раунддаёқ тинчитишга ваъда берди

Собиқ чемпион Емельяненкони биринчи раунддаёқ тинчитишга ваъда берди

Фото: «Sportadvice.ru»

Бразилиялик аралаш жанг санъати (MMA) курашчиси Фабрисиу Вердум россиялик Фёдор Емельяненко билан мабодо жанг ташкил этиладиган бўлса, биринчи раунддаёқ тугатишга ваъда берди. Унинг сўзларини «MMA Fighting» келтирган.

43 ёшли бразилиялик жангчи россиялик билан муваффақиятини такрорлашга ишонмоқда.

«Уни тез тинчита оламан деб ўйлайман, чунки ўз кучимга ишонаман. Албатта, уни ҳурмат қиламан, лекин барибир жангнинг бошидаёқ уни йиқитаман», — деди Вердум.

Реванш ҳақида Вердумнинг ўзи гап очди. Бразилияликнинг UFC билан шартномаси тугаган. Лекин «Bellator»да қатнашаётган Емельяненко билан учрашишдан умид қиляпти. Россиялик курашчи ҳам бразилияликнинг чақириғига «лаббай» деб жавоб қайтарди: у ҳам реваншга қизиқаётганини яшириб ўтирмади. Вердум — оғир вазнда UFC собиқ чемпиони.

2010 йилда бразилиялик жангчи муддатидан олдин Емельяненко устидан ғалаба қозонган. Ўшанда у россияликни таслим бўлишга мажбур қилган. Жанг «Strikeforce» ташкилоти ҳомийлигида бўлиб ўтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг