Шомуродовнинг жамоадоши ноодатий рекорд ўрнатди
Италиянинг «Рома» клуби ҳужумчиси Стефан эл-Шааравий қаторасига уч ўйиндан бери Рим қаҳрамонига айланяпти — голларни фақат овертаймларда киритмоқда.
А сериянинг 33-турида «Рома» сафарда «Наполи» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Римликларнинг ягона голини Эл-Шааравий 91-дақиқада урди. Бу мавсумда урган голлари атиги учта, лекин ҳаммаси 90-дақиқадан сўнг, қўшиб берилган вақтда киритилган голлар.
Стефан олдинги 90+ дақиқалардаги голларини «Сассуоло» ва «Милан» дарвозаларига жойлаганди.
Италия чемпионатининг жорий мавсумида ҳали ҳеч бир футболчи 90-дақиқадан сўнг учта гол ура олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter