Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрам Ғиёсов янги камар учун жанг қилиши маълум бўлди

Шаҳрам Ғиёсов янги камар учун жанг қилиши маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) жанглар ўтказган Шаҳрам Ғиёсов (12-0, 9КО) бошқа тоифага ўтди. У вазнини бир поғонага ошириб, 66,6 кг.да жанг олиб борадиган бўлди.

Шаҳрам 7 май куни ушбу вазн тоифасида Кристиан Гомесга (22-2-1, 20 КО) қарши баҳс олиб боради. Ушбу тўқнашув Маtchroom компанияси томонидан расман эълон қилинди. Унга кўра, жангга IBF Шимолий Америка минтақавий чемпионлик камари қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг