Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрам Ғиёсов бугун жангга киришади

Шаҳрам Ғиёсов бугун жангга киришади

Сербия пойтахти мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун мусобақанинг бешинчи куни доирасида 4 нафар вакилимизнинг чиқишига гувоҳ бўламиз.

Дастлаб амалдаги жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров сербиялик боксчига қарши жанг олиб боради. Кечки дастурда эса Мадияр Саидраҳимов, Абдумалик Халаков ва Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги баҳсларни кузатамиз.

-52 кг: Шахобиддин Зоиров – Тамир Галанов (Сербия) (16:10дан сўнг)

-92 кг: Мадияр Саидрахимов – Владислав Смахликау (Болгария) (19:15дан сўнг)

-60 кг: Абдумалик Халков – Жасин Ляма (Македония) (21:25 дан сўнг)

-71 кг: Шаҳрам Ғиёсов – Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон) (23:00дан сўнг)

Эслатиб ўтамиз, баҳсларни «UzReportTV» телеканали жонли эфирда узатмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг