Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрам Ғиёсов америкалик енгилмас рақибини мағлуб этди

Шаҳрам Ғиёсов америкалик енгилмас рақибини мағлуб этди

Бугун, 18 июнь куни Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида америкалик Ҳарольд Кальдеронга қарши WBA Элиминатор жангида рингга кўтарилди.

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн (-66,6 кг) тоифасида юришини давом эттираётган ўзбекистонлик боксчи фаолияти давомида 27та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган енгилмас рақибини очколар бўйича мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди — 120:108, 118:110, 116:112.

Натижада Ғиёсов 14-жангидаги 14-ғалабасини қўлга киритиб, WBA чемпионлик камари учун яна бир қадам яқинлашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг